ИИББ Пробация бўлими III-чорак бўйича "САЙЁР СУД" мажлислари ўтказилмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизматиМамлакатда жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш ҳамда қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида, уларни ахлоқан тузатиш бўйича тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан, ҳозирда қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқа.
Бу борада Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Пробация бўлими ҳам алоҳида ташаббус кўрсатиб келмоқда.
Жумладан, куни кеча вилоятининг 6 та шаҳар-туманида Пробация гуруҳлари ҳисобида турган, назоратдаги шахслар билан олиб борилаётган профилактик ишлар аҳволи юзасидан кенг жамоатчилик иштирокидаги сайёр суд мажлислари ўтказилди.
Вилоятнинг Бўка, Бўстонлиқ, Янгийўл, Юқори Чирчиқ, Тошкент, туманлари ва Бекобод шаҳрида ташкил этилган сайёр суд жараёнларида меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб келаётган жами 26 нафар маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик далолатномалари қўлланилиб муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.
Аксинча суд томонидан белгиланган чекловларга қастдан риоя этмаган, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан бўйин товлаб юрган 6 нафар маҳкумларнинг ҳаракатлари муҳокама қилиниб, киритилган тақдимномалар асосида суд томонидан шу ернинг ўзида уларга нисбатан белгиланган “ахлоқ тузатиш ишлари” жазоси “озодликдан маҳрум қилиш” жазосига алмаштирилиб, жазони ўташ жойларига қайтарилди.
Белгиланган жазони ўташдан бўйин товлаб қочиб юрган 3 нафар маҳкумларга нисбатан қидирув эълон қилинди.
Қизғин руҳда ўтказилган сайёр суд натижаларини вилоятнинг шаҳар-туманлари кесимида таҳлил қилсак Бекобод шаҳрида, муддатидан аввал озод этилган 4 нафар, жазони ўташ муассасасига қайтарилган 1 нафар, қидирув эълон қилинган маҳкумлар 2 нафар.
Бўстонлиқ туманида, муддатидан аввал озод этилган 13 нафар, жазони ўташ муассасасига қайтарилган 1 нафар, қидирув эълон қилинган 1 нафар.
Тошкент туманида, жазони ўташ муассасасига қайтарилган 1 нафар,
Янгийўл туманида, муддатидан аввал озод этилган 5 нафар, жазони ўташ муассасасига қайтарилган 1 нафар.
Бўка туманида, муддатидан аввал озод этилган 4 нафар, жазони ўташ муассасасига қайтарилган 1 нафар.
Юқори Чирчиқ туманида, жазони ўташ муассасасига қайтарилган маҳкумлар 1 нафарни ташкил этади.
Сайёр суд мажлисларини мунтазам ўтказиб боришдан асосий мақсад – жиноятга жазо муқаррарлигини тушунтириш баробарида, жамиятда адолат, инсонийлик тамойилларини устуворлигини таъминлаш, адашиб жиноят кўчасига кирган фуқароларимизни жамиятга қайтариш, соғлом ижтимоий муҳитни қарор топтиришдир.
Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати