ПРЕЗИДЕНТНИНГ ПАРЛАМЕНТГА МУРОЖААТНОМАСИНИ ЗАВОД ХОДИМЛАРИ ОНЛАЙН КУЗАТИШДИ

ПРЕЗИДЕНТНИНГ ПАРЛАМЕНТГА МУРОЖААТНОМАСИНИ ЗАВОД ХОДИМЛАРИ ОНЛАЙН КУЗАТИШДИ


Бугун, 24-январ куни, Tashkent Cityдаги Конгресс холлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этди.

Тадбир МТРКнинг телерадиоканали, телеканаллар ҳамда Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри намойиш қилинди.

Президент мамлакат қонунчилик органига йўллаган мурожаатида ўтган йил якунларини сарҳисоб қилди ва республикани яқин келажакдаги ривожланишининг асосий йўналишларига тўхталиб ўтди.

Шунингдек, 2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинди.

Ушбу мурожаатнома "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" МЖЧнинг мажлислар залида корхонанинг барча раҳбарият ходимлари томонидан тингланди. 

Report Page