ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИНИ СЕКТОРЛАР КЕСИМИДА ХАЛҚҚА ЕТКАЗИШ.

ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИНИ СЕКТОРЛАР КЕСИМИДА ХАЛҚҚА ЕТКАЗИШ.

ТКТИ Шаўрисабз филиали матбуот хизмати


Қашқадарьё вилояти Шаҳрисабз шаҳар, Қамаши, Яккабоғ,   Касби туманларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини кенг ўрганиш, унда белгилаб берилган устувор йўналишлар ва долзарб вазифаларни тарғиб қилиш мақсадида, “2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар” шиори остидаги тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.  

Туманларда  ТКТИ Шаҳрисабз филиали профессор-ўқитувчилари томонидан ташкил этилган тадбирларда ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, ҳар бир сектор ҳудудидаги маҳаллалар раислари ва ўринбосарлари, устоз-педагоглар, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва ёшлар қатнашди.

Тадбирда давлат раҳбарининг Мурожаатномаси бўйича тайёрланган видеоролик намойиш этилди. Шунингдек, тарғибот гуруҳи раҳбари ТТЕСИ катта ўқитувчиси, тарғибот гуруҳи раҳбари Пирназаров Ғулом, Қарши давлат университети доценти Эшматов Мамашукур, ТДПУ Шаҳрисабз филиали доценти Маматов Махмуд, ТКТИ Шаҳрисабз филиали ИИ ва ИБ директор ўринбосари Равшанов Сувонқул, ТКТИ Шаҳрисабз филиали микроиқтисодиёт фани ўқитувчиси Саъдуллаев Ойбек, ТКТИ Шаҳрисабз филиали ММИБДЎ услубчиси Хамраев Исомиддинлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

ТКТИ Шаҳрисабз филиали микроиқтисодиёт фани ўқитувчиси Саъдуллаев Ойбек ҳамда ТКТИ Шаҳрисабз филиали ММИБДЎ услубчиси Хамраев Исомиддинлар томонидан Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, асосий йўналишлари, иқтисодий-ижтимоий соҳаларда амалга оширилиши керак бўлган асосий вазифалар хусусидаги маърузаси тингланди.


Маърузачилар томонидан юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, илм-фан соҳаларида олиб борилаётган ишлар хусусида фикрлар билдирилди.

Тадбир давомида Президент Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини жойларда аҳолига чуқур тушунтириш механизмлари атрофлича таҳлил қилинди.

Бундай тарғибот тадбирлари бир қатор туманларда ташкил этилди. Қуйида ушбу тадбирлардан фотолавҳалар:

Қамаши тумани Қизилтепа МФЙ да ташкил этилган учрашувдан фотолавҳа


Қамаши тумани Тўқбой МФЙ да ташкил этилган учрашувдан фотолавҳа

Касби тумани 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабда ташкил этилган учрашувдан фотолавҳа


Яккабоғ тумани Қўрғонча маданият саройида ташкил этилган учрашувдан фотолавҳа







Report Page