PRESS-RELIZ

PRESS-RELIZ

Kadastr agentligi Axborot xizmati

2022 йилда амалга оширилган ишлар бўйича:

 

Кадастр агентлигининг асосий вазифаларидан бири ер ва кадастр назорати ишларини амалга ошириш ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга эришиш хисобланади.

Ер назорати йўналишда Кадаст агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси томонидан олиб борилган тадбирлари давомида вилоятда 2022 йилда 1 050 та ҳолатда 213,7 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниш ҳолатлари аниқланди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси томонидан ер қонун бузилиш ҳолатларини содир этган шахсларга нисбатан бартараф этиш юзасидан ёзма кўрсатмалар юборилиб, 389 та холатда

83,1 гектар ер майдонларида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари жойида бартараф этилди.

Ер қонунбузилиши ҳолатларини содир этган айбдор шахслар томонидан қурилган қурилишларни буздириш ҳамда ер майдонларини туман захирасига қайтариш мақсадида 543 та ҳолатда судларга даъво аризалари киритилди.

Юқоридаги қайд этилган ҳолатлар юзасидан МЖтКнинг тегишли моддалари билан 2956 та ҳолатда 8 млрд 855 млн миқдорида маъмурий жарима қўлланилиб, қўлланилган маъмурий жарималарнинг

4 млрд 103 мил сўм ундирилди.

 Жиноят аломатлари мавжуд хуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан

118 та ҳолатда прокуратура органларига тўпланган ҳужжатлар Қўшма тартиб асосида тақдим этилди.

Изоҳ: Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, Табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузиш, Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш, Ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари

 

        Ўтган 2022 йил мобайнида Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилоят бошқармаларига турли манбаалар орқали жами 3 043 та мурожаатлар келиб тушган.

–       Президентининг виртуал ва халқ қабулхоналари орқали 1 884 та;

–       Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси орқали 274 та;

–       Вилоят ҳокимлиги орқали 461 та;

–       Жисмоний ва юридик шахслардан тўғридан-тўғри 201 та;

–       Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ҳамда бошқарма ва ташкилотлар орқали 131 та;

–       Оғзаки мурожаатлар 40 та мурожаатлар қабул қилинган.

Мазкур мурожаатлар малакали мутахассислар томонидан Қонунда белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, шулардан:

–       Ҳал этилгани 2 170 та;         

–       Тушунтирилгани  785 та;

–       Бошқа ташкилотга йўналтирилган 52 та.

 

Аукцион савдолари бўйича

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-февралдаги 71-сонли қарор асосида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида туман (шаҳар) Қурилиш бўлимлари томонидан янгиланган - «Yertlektron» ААТ тизимига киритилган ер участкалари жами 8663 тани (470,94 гектар) ташкил этгани ҳолда:

973 таси (58,86 гектар) рад қилинган.

1 400 таси (133,6 гектар) муҳокама жараёнида.

6223 таси (275,2 гектар) «Е-AUKSION» савдо платформасига чиқарилган, шундан:

4 697 та (149,8 гектар) мулк ҳуқуқи асосида,

1 526 та (125,4 гектар) ижара ҳуқуқи асосида чиқарилган.

 

Қишлоқ хўжалиги ерларини давлат рўйхатидан

ўтказиш (“УЗКАД”) бўйича:

 

2021 йилнинг 1 майдан бошлаб янги интеграциялашган ахборот тизимида қишлоқ хўжалиги ерларини электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш бошланди (аввал қишлоқ хўжалиги ерлари электрон шаклда рўйхатдан ўтказилмаган).

2022 йил ҳолатига  72 038 та фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 370 970 гектар ер участкалари (ер тури, контурлари, чегараси ва ҳуқуқ эгалари ҳақидаги барча маълумотлар) Онлайн геопортал орқали Миллий географик ахборот тизимида тўлиқ киритилди, бунда 296 947 гектар ижарадаги фермер хўжаликлари, 4932 гектар ёрдамчи хўжаликлари, 1159 гектар илмий-текшириш муассалари ва ўқув юртлари, 28432 гектар ташкилот ва корхоналарига, 760 гектар деҳқон хўжаликлари, 31 245 гектар қишлоқ хўжалиги захира ер майдонлари дастурга киритилган.

Шундан 72 038 та фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 370 970 гектар ер участкалари Миллий географик ахборот тизимида тўлиқ давлат рўйхатидан ўтказилди.





Report Page