PRESS-RELIZ

PRESS-RELIZ

Kadastr agentligi Axborot xizmati

Кадастр агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан 2022 йилда давомида ер назорати бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан

 

Кадастр агентлиги ваколати: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2021 йилдаги 6243-сонли Фармони асосида ерлардан бошқа мақсадда фойдаланилганда тўғридан-тўғри судга даъво аризаси киритиш; 60-модда 2-3-4-қисмлари, 601-модда, 68-модда, 681-модда ва               69-моддалар асосида маъмурий жарималар қўллаш.

        Ер назорати йўналишида Тошкент вилояти ҳудудида 2022 йил давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

        Ер қонун бузилиш бўйича Тошкент вилояти ҳудудида аниқланган ҳолатлар - 2 204 та 637 гектар. Жумладан, ёзма кўрсатма берилган ҳолатлар – 2,122 та, ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар бузиб бартараф қилинган ҳолатлар – 1,107 та (397 гектар), судга киритилган даъво аризалар – 707 та (81 гектар), прокуратура органларига юборилган маълумотлар – 249 та (151 гектар). Маъмурий жарима қўллаш ҳолатлари-2 634 та. Шундан қўлланилган жарималар - 14 млрд. сўм, ундирилган жарималар - 3 млрд. 747 млн.сўм (1 698 та ҳолатда). Ерлардан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари -     115 та, 2 959 гектар. Шундан туман ва шахар ҳокимликларига киритилган тақдимномалар - 111 та, ер майдони давлат захирасига қайтарилиши таъминландган - 109 та ҳолатда 2 942 гектар

        2023 йил режалари:Тошкент вилоятида 2023 йилда ер қонунчилигига риоя этилиши аҳволини ўрганиш ва ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда ноқонуний қурилмаларни бартараф қилиш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган. Мазкур йўл харитага мувофиқ график асосида вилоятнинг барча ҳудудларида ер назорати тадбирларини ошириш. 

 

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси

2022 йилда амалга оширилган ишлар буйича

МАЪЛУМОТНОМА

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022-йил 18-июль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган 59-сонли видеоселектор йиғилишининг 10-банди ижроси юзасидан Тошкент вилояти ҳудудида давлат рўйхатидан ўтмаган 156,926 та турар жой объектлари хатлови юзасидан

Хатловдан ўтказилган объектлар сони – 156,926 та. Хатлов натижасида қуйидагилар аниқланди: ҳақиқатда давлат рўйхатидан ўтган объектлар - 23854 та, дала ҳовли, барак ёки бўш объектлар - 11992 та, жойида мавжуд бўлмаган объектлар - 7 298 та (“Кўчмас мулк-3” дастуридан ўчирилди), ҳуқуқий ҳужжатлари мавжуд бироқ, давлат рўйхатидан ўтмаган объектлар - 27124 та. Хатлов натижасида  86658 та (55 фоиз)объектлар ҳақиқатда ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган (НОМЗОД) рўйхати шакллантирилди.

Тошкент вилояти Бекобод туманидаги хатлов ишлари натижалари тўғрисида.

Хатловдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ер майдони - 53813 гектар, шундан, давлат рўйхатидан ўтказилди - 27964 гектар, ҳисобга олиниб, УЗКАД тизимига юкланди - 22532 гектар. Шунингдек, хатловдан ўтказилган ер тоифалари: ўрмон ер фонди ерлари - 6594 гектар, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлари - 2522 гектар, ички йўллар ерлари - 490,9 гектар, мудофа мақсадларига ажратилган ерлар - 358,37 гектар, сув фонди ерлари - 3053 гектар, табиатни муҳофаза қилиш ва тарихий-маданий ерлар - 188 гектар, аҳоли пункт ерлари - 7377 гектар, захира ерлари - 2411 гектар.

Бўстонлиқ туманида амалга оширилган ишлар тўғрисида

Архивдаги кадастр йиғмажилдлари жамланиб, қайта ўрганилди ва таҳил қилинди. Архивда мавжуд жами кадастр йиғмажилдлари - 49702 та. Шундан 34782 та якка тартибдаги уй-жой, 7609 та квартиралар, 4006 та дала ховлилар, 3305 та нотурар жой объектлари. Аниқланган дубликат ҳужжатлар -1139 та, қайта ўрганилган архив ҳужжатлари-3113 та.

Кадастр паспортини шакллантириш бўйича

Жами аризалар сони- 107,014 та (жисмоний шахслардан – 94,633 та, юридик шахслардан – 12,381 та) шундан ДХМлар орқали – 75,263 та, Mygov.uz орқали – 31,751 та. Ижроси таъминланган аризалар – 61,838 та, рад этилган аризалар – 36,055 та.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича

Жами келиб тушган аризалар сони – 117,376 та. Шундан якунланган аризалар – 84,167 та, тўлов жараёнида қолган аризалар – 5,691 та, рад этилган аризалар – 26,606 та, жараёндаги аризалар – 912 та

Коррупциявий хатти-харакатлар ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида

Ходимларнинг коррупциявий хатти-харакатларга оид мурожаатлар сони – 11 тани ташкил этиб, ушбу маълумотлар Бўстонлиқ, Қибрай, Пискент, Оҳангарон, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари, Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ, Янгийўл ва Нурафшон шаҳар филиалларида ишловчи ходимларга нисбатан олинган. Мазкур келиб тушган 11 та мурожаатдан 5 таси тасдиғини топмаган ёки рад этилган, 6 таси юзасидан интизомий жазо чораси қўлланилган.

2023 йил режалари: Ер ажратиш қарорлари қабул қилинмаган ерларнинг ер ажратиш қарорларини чиқариб “UzKAD”тизимида ҳисобга олиш. Сув фонди ерлари – Сув хўжалиги вазирлиги томонидан 1 348 гектар ер майдони ГИС электрон хариталари яратилди, ушбу ерлар (ички коллекторлар) қишлоқ хўжалиги ердан фойдаланувчиларнинг (139 та субъектнинг 726 гектари) ижара шартномаларида турибди. Аҳоли пунктларидаги умумфойдаланишдаги ерларни (йўлаклар, ободонлаштириш ерлари ва ҳк) хатловдан ўтказиш ва вилоят ҳокимилиги томонидан ВМнинг 543-сон қарори талаблари доирасида ер ажратиш қарорларини чиқариш .


Report Page