Тошкент вилояти ИИББ: Профилактик тадбирлар давомида 700дан ортиқ совуқ қуроллар олинди

Тошкент вилояти ИИББ: Профилактик тадбирлар давомида 700дан ортиқ совуқ қуроллар олинди

Toshkent viloyati IIBB

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари томонидан, жорий йилнинг 15 январдан 15 февраль кунига қадар вилоятнинг 22 шаҳар-туманларида ўтказилган «Тиғ» тадбирлари давомида, жами 714 дона ҳар- хил турдаги совуқ қуроллар ҳамда ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бошқа буюмлар аниқланиб, далолатнома асосида олинди.

ИИББ Ахборот хизмати

Эътиборли ва ачинарли жиҳати ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган ўткир тиғли жисмларнинг 10 фоизи, вояга етмаган мактаб ва коллеж, лицей ўқувчилари ўзи билан олиб юрганлиги аниқланган. Улардан 100га яқин пичоқлар ва кастетлар, шунингдек, бошқа турдаги тиғли предметлардир.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан, ўқувчи ёшларнинг ота-оналари ва васийлари билан совуқ қурол ҳамда ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган буюмлардан фойдаланиб содир этилаётган жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларнинг мазмун-моҳияти ҳамда совуқ қурол билан содир этилаётган, айниқса вояга етмаганлар иштирокидаги профилактик ишловлар ўтказилиб, болалари ёнида ўткир тиғли жисмлар олиб юрмасликлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбирлар, одамлар гавжум бўлган бозор ва савдо марказлари, таълим муассасалари ҳамда кўча ва бошқа жамоат жойларида, совуқ қуролдан ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бошқа буюмлардан фойдаланган ҳолда содир этилаётган жиноятларни олдини олиш мақсадида, ўтказилди.

ИИББ Ахборот хизмати


Report Page