ПОМУҚДА "ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ" УЧУН ЯНА БИР АВТОМАШИНА АЖРАТИЛДИ

ПОМУҚДА "ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ" УЧУН ЯНА БИР АВТОМАШИНА АЖРАТИЛДИ

@qashqadaryo_ssb

МУНОСАБАТ


🎥 “Pomuq24” телеграм каналида эълон қилинган “Помуқни четга сураётган вилоят ССБми ёки махсус тез тиббий ёрдам автохўжалигими?” деб номланган видеолавҳада Миришкордаги Помуқ тез тиббий ёрдам шохобчасига автотранспорт ажратилмаётганлиги, яқинда вилоят ҳокимлиги томонидан “Тез ёрдам” машиналари берилганида ҳам бу ҳудуд эътибордан четда қолгани танқид қилинган.

🔎 Мазкур видеолавҳа юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

❗ Вилоят ҳокимининг 2020 йил 24 июлдаги HQ-646/07-сонли ҳамда 2020 йил 12 августдаги HQ-707/08-сонли “Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига махсус тез тиббий ёрдам автомашинаси сотиб олиш билан боғлиқ харажатларга маблағ ажратиш тўғрисида”ги қарорларига асосан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси махсус ва тез тиббий ёрдам автохўжалигига ажратилган жами 35 та “Дамас” автомашинаси ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам шохобчаларига эмас, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларининг “COVID-19” махсус мобиль бригадалари учун берилди.

❗ Хусусан, Миришкор туман тиббиёт бирлашмаси учун ҳам шу мақсадда 3 та автотранспорт ажратилди.

🚑 Помуқ тез тиббий ёрдам шохобчасида илгари битта автомашина мавжуд эди. Мавжуд эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда ҳудудга махсус ва тез тиббий ёрдам автохўжалиги ҳисобида турган яна бир “Дамас” автомашинаси ажратилиб, етказиб берилди.

✅ Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ижтимоий муаммоларни ҳал этишда, жамоат назоратини таъминлашда депутатлар, ОАВ ҳамда блогерларнинг иштирокини, бу борадаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди.

🔴 Аммо ҳар қандай ҳамкорлик, ўзаро хизмат муносабатлари аввало этика, шунингдек қонун талабларига мувофиқ бўлиши шарт деб ҳисоблайди ва юқоридаги видеолавҳани тайёрлаган блогердан ҳам шу меъёрдан четга чиқмасликни сўрайди. ❌ Чунки видеолавҳада фикрни “бадиий ифода” тарзида акс эттириш жараёнида ортиқча эҳтиросга берилиш орқали қонун талаблари бузилган. Видеолавҳа якунида “...соғлиқни сақлаш бошқармаси ёзма жавоби, автохўжалик раҳбарининг ваъдаси “маймунлар қиролининг олтин тўқмоғи” каби афсонага айлана бошлайди” деган жумла берилган. Мазкур ҳолатда ташкилот ва шахсларнинг шаъни, қадр-қиймати ҳамда ишчанлик обрўсини камситиш кузатилмоқда.

📘 Шу ўринда қонунларимизда фуқаро ва ташкилотларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини камситадиган маълумотлар тарқатишга йўл қўйилмаслиги белгиланганини эслатиб ўтамиз.


📝 Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

👉 @qashqadaryo_ssb

Report Page