ПОЙТАХТДАН ҲУДУДЛАРГА БИРИКТИРИЛГАН ИЛМИЙ САЛОҲИЯТЛИ МУТАХАССИСЛАР ВОҲАМИЗДА ЎЗ ФАОЛИЯТЛАРИНИ БОШЛАШМОҚДА

ПОЙТАХТДАН ҲУДУДЛАРГА БИРИКТИРИЛГАН ИЛМИЙ САЛОҲИЯТЛИ МУТАХАССИСЛАР ВОҲАМИЗДА ЎЗ ФАОЛИЯТЛАРИНИ БОШЛАШМОҚДА


Республика Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан вилоятимиздаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига 6 ой муддат давомида бириктирилган, республиканинг нуфузли тиббиёт марказларидан келган, илмий салоҳиятга эга бўлган малакали мутахассислар воҳамизда ўз фаолиятларини бошлашмоқда.  

Чироқчи, Яккабоғ, Китоб туманлари ва Шаҳрисабз шаҳри тиббиёт бирлашмаларида ўтказилган йиғилишларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Равшан Тулаков пойтахтдан ҳудудга бириктирилган мутахассисларни таништирди. Йиғилишларда ҳудудлардаги кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари мутасаддилари иштирок этишди.  

Тадбирларда, шунингдек, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш, соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, аҳоли ўртасида антропометрия ва тиббий хатлов тадбирларини уюшқоқлик билан ташкил этиш сингари долзарб масалалар хусусида батафсил сўз юритилди.  

📝 Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.


👉 @qashqadaryo_ssb



Report Page