ПНЕВМАТИК ҚУРОЛ ОЛИБ ЮРГАН ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНДИ

ПНЕВМАТИК ҚУРОЛ ОЛИБ ЮРГАН ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНДИ


Бугун, 1 июль куни Яккасарой туманидаги "Усмон бин Маъзун" масжидига жума намозини ўқиш учун келган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш учун туман ИИО ФМБ ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари жалб қилинган. 

Тахминан соат 12:45 ларда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан хавфсизлик юзасидан масжидга кираётган фуқароларнинг ёнида бўлган буюмлари текширилган вақтда 1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган фуқаро Р.М.нинг қўлида бўлган қора рангли "барсетка"сининг ичида "тўқ яшил" рангдаги пневматик қурол ва овоз сўндиргич борлиги аниқланган.

Бундан ташқари унга тегишли бўлган "Instagram" ижтимоий тармоғида тақиқланган турли видео материалларни жойлаш орқали, ўзининг обуначиларига ҳавола қилиб келганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд техник ва адабиётшунослик экспертизаларига тақдим қилиш чоралари кўрилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.


Report Page