ПИСКЕНТ ТУМАНИНИ ИНВЕСТИЦИОН-ЭКСПОРТ РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ БЎЙИЧА

ПИСКЕНТ ТУМАНИНИ ИНВЕСТИЦИОН-ЭКСПОРТ РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ БЎЙИЧА

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 4 июндаги топшириги ижросини таьминлаш мақсадида Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг рахбарият ва масъул ходимлари саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, инфратузилма ва ижтимоий соҳани ривожлантиришни назарда тутувчи туманнинг комлекс ривожлантириш Дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда туман рахбариятига амалий ёрдам бериш мақсадида Тошкент вилоятининг Пискент туманига чиқишди.

Туман хокимлигида ўтказилган йиғилиш давомида туманнинг долзарб муаммолари ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар мухокама қилинди. Кўзда тутилган марраларга ўз вақтида эришилишини таьминловчи Пискент туманини инвестицион-экспорт ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича берилган топшириқ ижро учун қабул қилинди.

Йиғилиш якунида вазирлик ва махаллий хокимлик органи рахбарлари ва ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш орқали қиска ва ўрта истиқболдаги вазифалари аниқлаб берилди.

Мутасаддиларга аҳоли 2019 йилнинг узидаёк ўзларининг хаётида босқичма босқич ижобий ўзгаришларни, аҳоли пунктлари киёфасининг ўзгаришини, иш ўринлари сони тубдан ошишини, шунингдек Президентнинг бешта ташаббусини амалга оширилиши бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Report Page