ПИСКЕНТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШУҲРАТ АҲМЕДОВ ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТ ЙЎЛЛАДИ

ПИСКЕНТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШУҲРАТ АҲМЕДОВ ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТ ЙЎЛЛАДИ


Тадбиркорлик ва тараққиёт бири бирига эгиз тушунчалардир. Бу тадбиркорлик, ўрта ва кичик бинес жаҳон мамлакатлари иқтисодиётининг барқарор ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилаётганида ҳам кўринади.

Ушбу сўзлар Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов раҳбарлигида туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, инвесторлар иштирокида ўтказилган тадбирда таъкидланди.

Тадбиркорлар учун ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири хузуридаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, ушбу қабулхона қошида ташкил этилган Тадбиркорларнинг жамоачилик кенгаши, ҳудудий секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тадбиркорлар, инвесторлар иштирок этдилар.

Туман ҳокими Шуҳрат Аҳмедов ўз тажрибасига асосланган ҳолда тадбиркорлик фаолиятида аҳамият бериш керак бўлган жиҳатлар, муваффақиятга эришиш йўллари ҳақида сўзлади. Шунинг баробарида пискентлик тадбиркорларга йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирди.

Қабулга келган ишбилармонлар, фермерлар иш жараёнида ўзларини қийнаётган муаммолар билан мурожаат қилдилар. Газ босими пастлиги, электр токидаги кўплаб узилишлар, тадбиркорлик субъектларига ер ажратиш масалалари, банклардан кредит ажратишдаги муаммолар бўйича туман ҳокими сектор раҳбарлари ва тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди.

Тадбир якунида тадбиркорлар ҳамда ўз бизнесини бошлаш арафасида турган ёшларга Бош вазир қабулхонаси, Савдо-саноат палатаси, "Тадбиркор аёл", тижорат банклари мутахассислари томонидан маслаҳатлар берилди. 

Пискентда тадбиркорлар ва мутасадди раҳбарларнинг учрашувлари ҳар ойда ўтказилиши белгилаб қўйилди.


Пискент туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page