ПИШГАН ҒИШТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЦЕХИДА НОҚОНУНИЙ ГАЗ САРФЛАНГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ

ПИШГАН ҒИШТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЦЕХИДА НОҚОНУНИЙ ГАЗ САРФЛАНГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ

UZNGI.UZ


“Узнефтгазинспекция” ҳамда “Худудгазтаъминот” мутахассилари томонидан Янгийўл туманида жойлашган “Бинокор-М” МЧЖга қарашли пишга ғишт ишлаб чиқариш цехида ноқонуний газ сарфланганлиги аниқланди.

Жорий йилнинг 31 октябр кунида, пишган ғишт ишлаб чиқариш цехи кўздан кечирилганда, цехда ўрнатилган газ хисоблаш учкунасига (счетчик) ташқаридан таъсир етказишга шароитлар яратилганлиги маълум бўлди. Шу сабабли газ ҳисоблаш ускунаси электр манбаасидан узилганлиги аниқланди.

Метрология ходимлари томонидан газ хисоблаш ускунаси қайтадан электр манбаасига уланганда, газ ҳисоблаш ускунасининг хотирасида 27 кун давомида сарфланган газ хажми езилиб борилмаганлиги маълум бўлди. Юқорида курсатилган муддат давомида ғишт ишлаб чиқариш цехи табиий газ билан таъминланиб келган.

Дастлабки хисоб китоб бўйича 27 кун давомида жами 1 млрд 790 млн сумлик, 1 млн 790 минг метр куб табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб, зарар етказганлиги аниқланди.

Ўзнефтгазинспекциянинг ахборот хизмати.



Report Page