PISA, PIRLS, TIMSS каби халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришда таянч мактабларнинг ўрни

PISA, PIRLS, TIMSS каби халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришда таянч мактабларнинг ўрни


Хабарингиз бор, Ўзбекистон илк маротаба таълим сифатини баҳолаш бўйича PISA, PIRLS, TIMSS каби халқаро тадқиқотларда иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда. 

Ушбу тадқиқотларга тайёргарлик кўриш бўйича жорий йилда Республика бўйича 348 та таянч мактаблар белгиланган бўлиб, ушбу мактаблардан 15 таси Сирдарё вилоятида жойлашган. 

Бугун 14 январь куни мазкур масала бўйича Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги 1- сон таянч мактабда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Ташкенбаев, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ректори А.Раджиев бошчилигида Сирдарё вилояти мутасадди раҳбарлари иштирокида семинар ташкил этилди.

Тадбирнинг биринчи қисмида PISA ва PIRLS тадқиқотларига тайёргарлик бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишлар, таянч мактабларининг лаборатория жиҳозлари, реактивлар ва зарур компьютер техниклар билан таъминланганлик ҳолати танқидий муҳокама қилинди, педагогларни қийнаётган муаммолар тингланди, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатларни кўрсатган ҳолда режалар белгиланди. 

Шунингдек, Республикамиздаги мактабларнинг халқаро тадқиқотларда иштирок этиши учун яратилаётган имкониятлар ҳамда ҳудудлардаги хусусан, Сирдарё вилояти таянч мактабларининг бугунги кундаги ҳолатига тўхталиб ўтилди.


Семинарнинг иккинчи қисми шўъбаларда давом эттирилиб, тажрибали экспертлар, Гулистон давлат университети профессор-ўқитувчилари иштирокчиларга ўқиш, математика, биология ва кимё фанлари бўйича халқаро тадқиқотларга тайёргарлик доирасида маҳорат дарсларини олиб борадилар.

Report Page