ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИНИГ НОҚОНУНИЙ САВДОСИ ОЛДИ ОЛИНМОҚДА

ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИНИГ НОҚОНУНИЙ САВДОСИ ОЛДИ ОЛИНМОҚДА

milliygvardiya.uz

Республикамизнинг барча вилоятларида Миллий гвардия ва ҳамкор вазирликлар масъул ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига қарши рейд тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, шу каби тадбирлар куни кеча Наманган, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида олиб борилиб, қатор кўнгилсизликларнинг олди олинди.

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида жамоат тартибини сақлаш учун хизматга жалб қилинган Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари шу туманда жойлашган "Қизил ёзи" ЙПХ масканида давлат рақами 50 733 АВА бўлган фуқаро Х.Э. бошқарувида бўлган Nexia-3 транспорт воситаси текширилганда автомашина салонида “D-9”номли 19 дона ва “Новый вен” номли 63 дона пиротехника воситаси борлиги аниқланган.

milliygvardiya.uz

Шунингдек, Қашқадарё вилоятида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан Қамаши тумани Қорабоғ қишоғи ҳудудида шубҳали ҳаракатлари билан кўзга ташланган фуқаро тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда сумкасида умумий қиймати 2.200.000 сўмлик, “Трения” номли 2 блок (ҳар бир блокда 10 қутидан) ва 10 дона “7shots” номли пиротехника воситалари борлиги маълум бўлган. Олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу шахс Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро С.С. эканлиги аниқланиб, пиротехника воситалари тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

milliygvardiya.uz

Самарқанд вилоятида ҳам келиб тушган тезкор хабарга асосан Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Самарқанд шаҳрида жойлашган “Мармар” бозори ҳудудидаги савдо дўконида фуқаро М. Х. томонидан 23 дона (2 зарядли) “выстрелов солют” ва 2 дона (7 зарядли) “7 SHOTS” жами 1.000.000 сўмлик пиротехника воситаларини ноқонуний сақлаб келаётганлигини аниқладилар. Ушбу фуқарога тегишли бўлган пиротехника воситалари холислар иштирокида далилий ашё сифатида олиниб, ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

milliygvardiya.uz

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.




Report Page