ПЕРМ ЎЛКАСИ ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА САФАРИ 

ПЕРМ ЎЛКАСИ ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА САФАРИ 

@minenergy_uz

Жорий йилнинг 11 ноябрида Энергетика вазирлиги шафелигида Ҳукумат раисининг ўринбосари — Перм ўлкаси Саноат, тадбиркорлик ва савдо вазири А.В. Чибисов бошчилигидаги Россия Федерацияси Перм ўлкаси ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида B2G ва B2Bс форматида бизнес форум ўтказилди.


Ташрифдан кўзланган мақсад — Ўзбекистон Республикасининг нефть-газ, кимё, электротехника ва бошқа соҳалардаги корхоналари билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш эди.

Тадбир доирасида Россия томони Ўзбекистоннинг ихтисослашган ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишнинг имконият ва истиқболлари билан танишдилар.


Шунинг билан бирга форум давомида Перм ўлкаси корхоналарининг ишланмалари, жумладан , ахборот технологиялари, машинасозлик, энергетика ва кимё соҳаларидаги технологиялари тақдим этилди.

Тадбирда томонлар истиқболли ҳамкорлик йўналишларини ўрганишни давом эттириш юзасидан келишувга эришдилар.


Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

Report Page