ПАНДЕМИЯ ИШИМИЗГА ҲАЛАЛ БЕРМАСЛИГИ КЕРАК, КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК МУҲИМ МАСАЛА

ПАНДЕМИЯ ИШИМИЗГА ҲАЛАЛ БЕРМАСЛИГИ КЕРАК, КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК МУҲИМ МАСАЛА


Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг тарқалиши, ҳудудларда карантин эълон қилинишига қарамасдан республикамиз иқтисодиёт тармоқлари, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ишлар газ хўжалиги ходимлари томонидан босқичма-босқич олиб борилмоқда.


Бу борада, Самарқанд вилояти газ хўжалигини 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш тўғрисидаги жамиятнинг чора-тадбирлари ишлаб чиқилган бўлиб, тасдиқланган режага мувофиқ 2020 йил 10 июлгача газ қувурларини реконструкция қилиш ишлари 100 % га бажарилди. Яъни режага киритилган 1.2 км газ қувурлари тўлиқ реконструкция қилинди.

Жорий йилда 41 та юқори ва ўрта босимли ГТҚ (газ тақсимлаш қурилма) ларини мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, айни кунгача 24 тасида таъмирлаш ишлари якунланди. 

2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан 8815 та ГТҚларни тафтиш қилиш, текширув ишлари режалаштирилган бўлиб, айни кунгача 5131 та ГТҚ лар тўлиқ тафтишдан ўтказилди.

Ҳудуддаги 826,4 км газ қувурларини босим остида зичликга синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш режалаштирилган бўлиб, шу кунгача 410.4 км. газ тармоқларида текшириш ва синаш ишлари амалга оширилди. 

Йил бошидан буён 164.4 км ер ости газ кувурларининг ҳолати махсус прибор усули билан текширилди. Шунингдек, қолган 97.1 км газ қувурларини текшириш ишлари жорий йилнинг 1 сентябригача амалга ошириш режалаштирилган.

 Айни кунларда жойларда, газ қувурларини бўёқлаш ишлари давом этмоқда. Ҳудудда жорий йил 154 км газ қувурларини бўёқлаш ишлари режага киритилган бўлиб, бугунгача 95.9 км газ қувурлари бўёқланди.

- Пандемия ишимизга ҳалал бермаслиги керак, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, истеъмолчиларимизга узлуксиз ва бехатар табиий газ етказиб беришдек муҳим масала олдимизда турибди, - дейди “Ҳудудгаз Самарқанд” МЧЖ газ тақсимлаш қутиларидан комплекс фойдаланишни назорат қилиш бўлими биринчи тоифали муҳандиси Жамол Тўрақулов - Айни кунларда “Самарқандшаҳаргаз” филиали ходимлари томонидан ҳам 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда “Расадхона”, “Мададкор” маҳаллаларида газ қувурлари тўғриланиб, бўёқланди ва ГТҚлар тафтиш қилинди. Қолган маҳаллаларда ҳам газ қувурларини тўғрилаш, бўёқлаш ва ГТҚ ларни тафтиш қилиш, текширувдан ўтказиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида Самарқанд вилоят бўйича жами 9124,976 км фойдаланишда бўлган газ қувурлари мавжуд бўлиб, уларнинг 1089,368 километри юқори босимли, 2255,255 километри ўрта босимли ва 5780,353 километри паст босимли газ қувурлари ҳисобланади.

Ҳудуддаги 8815 та газ тақсимлаш қурилмалариларининг 796 та юқори босимли, 8019 таси ўрта босимга эга.


“Ҳудудгаз Самарқанд” МЧЖ матбуот хизмати

Report Page