ПАЛАТА РАИСИ БИЛАН ҲУДУДЛАРДАГИ АДВОКАТЛАР ЎРТАСИДАГИ УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

ПАЛАТА РАИСИ БИЛАН ҲУДУДЛАРДАГИ АДВОКАТЛАР ЎРТАСИДАГИ УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА


Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров ҳудудларда фаолият юритадиган адвокатлар билан “Очиқ мулоқот” ўтказиш мақсадида Жиззах вилоятига жўнаб кетди

Аввалги берган маълумотларимизга кўра, Палата раиси республикамизни барча вилоятларига чиқиб, у ердаги ҳудудий бошқарма ва фаолиятдаги адвокатлар билан учрашиб, мавжуд муаммоларни жойида ўрганиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, адвокатларни жамоат ишларида кенг жалб этиш, фуқароларни ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда фаол иштирокини таъминлаш ҳамда улардан келажакда амалга оширадиган ишларига таклиф ва тавсиялар олиш чораларига қаратилган эди.

Айнан худди шундай “Очиқ мулоқот” тарздаги учрашув бугун 28 май куни ЖИЗЗАХ вилоятида уюштирилди. Учрашув Жиззах шаҳар Ҳокимлиги биносининг мажлислар залида жами 55 нафар адвокатлар иштироки билан ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси А.Эрназаров, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б.Умурзаков, ҳудудий бошқарма ходимлари, ҳудудда фаолият юритаётган адвокатлар ва Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Эргашев ҳамда адлия бошқармаси ходими Ш.Худайбақов иштирок этдилар.

Дастлаб, “Очиқ мулоқот” Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б.Умурзаков томонидан очиб берилди. Ҳудудий бошқарма бошлиғи вилоятда фаолият олиб бораётган адвокатлик тузилмалари ҳақида бугунги кундаги камчилик ва ўзгаришлар ҳамда амалга оширилаётган ишлар юзасидан қисқача маълумот бериб ўтди ҳамда 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи ўқиб эшиттирилди.

Учрашув давомида сўз навбати Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг раиси Алим Эрназаровга берилди. Палата раиси бугунги кунда, адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш, мамлакатимизда адвокатура институтининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги ролини янада кучайтириш, мустақиллигини таъминлаш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, адвокатларга берилган имтиёзлар ва имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтди. Бугунги кунда эса, Республика Адвокатлар палатаси томонидан адвокатлар учун тизимли ишлар амалда оширилаётганлигини, яъни 2019-2020 йилларда Халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик МЕМОРАНДУМ ва шартномалар имзоланиб, келишувлар асосида амалга оширилган лойиҳалардан келиб тушган маблағларнинг 80-90 фоизини семинар-тренинг ва учрашувлар ўтказиш учун сарфланаётганлигини, 2019 йилда 8 нафар адвокат хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида, жанубий Кореяга юборилганлиги ҳамда Хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда Халқаро Конференция ўтказилганлигини, адвокатура институтини ривожланишига қаратилган мақсадли ишларга сарф қилинаётган молиявий харажатларнинг ҳисоботлари хақида адвокатлар эътиборига етказди.

Шундан сўнг, “Очиқ мулоқот”да вилоят адвокатлик тузилмаларида фаолият олиб бораётган адвокатлар фаолиятлари давомида кузатилаётган ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ масалалар ва таклифларни Адвокатлар палатаси раисига билдирдилар. Адвокатларнинг барча саволларига, Палата раиси томонидан тушунтиришлар берилиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш чоралари кўрилиши билдирилди. Қабул қилинган барча таклиф ва мурожаатлар назоратга олинди.

https://paruz.uz/post/palata-raisi-bilan-ududlardagi-advokatlar-rtasidagi-uchrashuvlar-davom-etmoda

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати


Report Page