ПАЙАРИҚ ТУМАНИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЛИМИ ҚУТИРИШ КАСАЛЛИГИДАН ОГОХЛАНТИРАДИ!

ПАЙАРИҚ ТУМАНИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЛИМИ ҚУТИРИШ КАСАЛЛИГИДАН ОГОХЛАНТИРАДИ!


Tojiboyevich_ Aliyev Ziyodulla

Қутуриш — нейротроп вирус қозгатадиган ўткир юқумли зооноз касаллик; томир тортишиши, фалажлик, ҳиқилдоқ ва нафас мускулларининг спазми билан кечади. Қутуриш қадимдан малум, уни сувдан чочиш касаллиги деб ҳам аташган. Франсуз олими Луи Пастер 19-асрнинг 2-ярмида қутуриш касаллигига қарши ваксина кашф этди, шу сабабли қутуришга қарши тадбирларни амалга оширадиган барча муассасалар Пастер стансиялари деб юритила бошланди. Уларнинг фаолияти туфайли қутурган ҳайвон тишлаганидан сўнг вақтида эмланган миллионлаб одамлар ҳаёти сақланиб қолинди. Қўзгатувчиси қутуришнинг ёввойи вируси, у нерв ҳужайраларини танлаб жароҳатлайди. Вирус совуққа чидамли, музлатилганда узоқ сақланади. Ташқи муҳитда, шунингдек, қайнатилганда, 3—5% ли лизол, хлорамин эритмаларида тез нобуд бўлади.


Касалликнинг яширин даври ҳайвонларда 14—16 кун. Шундан кейин безовталик, йиртқичлик, хатти-ҳаракатнинг ўзгариши, кўп сўлак ажралиши кузатилади. Ҳайвон ҳеч нарса ичмай, емай қўяди. Сўнгра томир тортишиши, фалажлик бошланиб, ҳайвон ўлиб қолади.

Одамга қутуриш вируси касал ҳайвон, асосан, ит, мушук ва бошқа тишлаганида, ёки сўлаги тери юзасига тушгашиа юқади. Одамда қутуриш касаллигининг яширин даври 15 кундан бир неча ойгача (ўртача 20— 30 кун). Қутурган ит бўйин, юзни тишлаганда бу давр қисқароқ, оёқни тишлаганда узоқроқ бўлади.

Касаллик кечишида 3 давр кузатилади: даракчи давр — одатда касаллик аста-секин бошланади, лоҳаслик, бош огриши, бироз иситма кўтарилиши кузатилади. Беморнинг кайфияти ўзгаради, ҳеч нарса ёқмай, ёлгизликни истайди; овқат емайди. Тишланган жойдаги яра битиб кетган бўлса ҳам ўша соҳада огриқ пайдо бўлиши муҳим белги ҳисобланади; даври — нафас олиш азобга айланади. Бемор жонсарак, беҳаловат бўлиб қолади. Мускуллари, хусусан, ютқин ва ҳиқилдоқ мускуллари тиришади; салгина шамол ёки бир оз таъсирот туфайли хуруж такрорланаверади. Нафас олиш қийинлашади, гидрофобия, аерофобия аломатлари пайдо бўлади. Сўлаги кўп оқади. Иситма кўтарилади (39—40° гача). Тиришиш вақтида нафас тўхтаб, киши ўлиб қолиши ҳам мумкин; фалажланиш даври — бунда мускуллар фалажланиб, бемор тинчиб қолади, лекин ҳуши сақланади. Фалажланиш пастдан юқорига кўтарилиб боради ва юрак тўхташи, нафас маркази фалажланиши оқибатида ўлим содир бўлади.

Қутиришнинг олдини олиш учун хонадонда боқиладиган итлар рўйхатга олиниши ва профилактик тарзда қутуришга қарши эмланиши лозим. Одамни тишлаган ит маʼлум бўлса, у ветеринар назоратида 10 кун ушлаб турилади. Агар у қутурган бўлса, шу муддат ичида ўлади. Ит тишлаган одамга тиббий ёрдам поликлиникалар қошидаги травматология пунктида хизмат кўрсатилади. Ит тишлаганда дарҳол шу пунктларга мурожаат қилиш, унгача тишланган соҳани дарҳол совунлаб ювиш ва атрофига ёднинг спиртли эритмасини суртиш керак. Ҳосил бўлган яра тикилмайди. Иложи борича эртароқ Қутиришга қарши културал ваксина юборишни бошлаш керак, шунда эмлаш бошланганидан 2 ҳафта ўтгач, иммунитет пайдо бўлиши мумкин.


Қутириш давоси йўқ касаллик бўлганлиги сабабли қарамоғингиздаги ит ва мушукларни ветеринария кўригидан ўтказиб бир йилда бир маротаба қутириш касаллигига эмлатишни унутманг.


Уз соглигингизга бефарк булманг!

                     

Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими Хайвонлар соғлигини химоя қилиш ташхис ишлари ва озиқ овқат хафсизлиги буйича мутахасис: З.Т.Алиев



каналга уланинг

https://t.me/payariq_veterinariya_bot

Report Page