«ПАХТАОБОД — ОБОД УЙ» СЕРВИС БОШҚАРУВ КОМПАНИЯСИ ҲОЗИРДА 50 ТА УЙ АҲОЛИСИГА ХИЗМАТ КЎРСАТМОҚДА

«ПАХТАОБОД — ОБОД УЙ» СЕРВИС БОШҚАРУВ КОМПАНИЯСИ ҲОЗИРДА 50 ТА УЙ АҲОЛИСИГА ХИЗМАТ КЎРСАТМОҚДА


“Пахтаобод — обод уй” сервис бошқарув компанияси ихчам ва шинам бинода жойлашган. Қисқа давр мобайнида ўз йўлини топишга муваффақ бўлган ёш ходимлардан иборат бўлган ташкилот.  Туманда мавжуд кўп қаватли 50 та уй аҳолисига хизмат кўрсатаётган бу ташкилот иш бошлаганига 2 ой бўлди.


Ушбу сервис бошқарув компанияси иш бошлаганидан буён ҳаммаси ўзгарди, -дейди 37 йилдан буён кўп қаватли уйда яшаб келаётган Тожихон опа Одилбоева. — Кўп қаватли уйларга коммунал хизмат кўрсатишни бошқаришнинг турли шаклларини кўрдик, —Янги ислоҳотлардан жуда хурсандман. Томлардан чакки ўтар, канализациялар яхши ишламас эди. Энди эса кўнглим тўқ, биламанки, булар бизни аро йўлда қолдирмайди. Ҳар битта маслаҳатимни тўғри қабул қилишади. Илоҳим, буларнинг ҳаракатларига кўз тегмасин! — Шу кунгача 68 та мурожаат келиб тушди. Муаммоларнинг барини жойида ҳал қилдик. 24 соат ишлаяпмиз. Аҳоли хурсанд. Мақсадимиз — одамларга қулайлик яратиш, коммунал хизмат билан боғлиқ муаммоларни тез бартараф этиш, — деди  бошқарув компанияси раҳбари Шоҳислом Қўлдошев. — Ҳозирда барча уйлар атрофлари ободонлаштирилиб, гул кўчатлари, манзарали дарахтлар экиляпти. Ҳа, бугуннинг ёшлари ижодкор, янгиликларга интилувчи. Фақат уларни қўллаб-қувватлаш, тўғри йўналтириш керак, холос. Ана шунда бошқарув ташкилотларида халққа холис хизмат учун бел боғлаган ёшлар тез фурсатда одамлар ҳаётида муносиб ўрин тутишига шубҳа йўқ.

Андижон вилояти уй-жой коммунал

хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.



Report Page