ПАХТА НЕФТ БАЗАСИДА КАМОМАД АНИҚЛАНДИ

ПАХТА НЕФТ БАЗАСИДА КАМОМАД АНИҚЛАНДИ

https://t.me/minenergy_uz

Жамият томонидан нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, тарқатиш, кирим-чиқиш ҳисобининг юритилиши юзасидан ўтказилган ўрганишда жами 2,7 млрд. сўмлик манбаалар аниқланди.

Жумладан: Нефть маҳсулотлари сиғимларидаги маҳсулотнинг ҳақиқий қолдиғи билан ҳисобхона қолдиғи таққосланганда жами 300,0 млн. сўмлик 32,0 тонна камомад ҳамда 0,476 млн сўмлик 0,083 тонна ортиқчалик мавжудлиги аниқланди.


Шунингдек, ўрганиш даврида 2019 йил 25 мартидан - 10 октябрга қадар истеъмолчиларга етказиб берилган нефть маҳсулотларини автотарози орқали харидор ҳақидан уриб қолиш ҳисобига 1 млрд 614 млн сўмлик 222,5 тонна нефть маҳсулотлари ўзлаштирилган. (Маҳсулот қиймати 2019 йил 10 октябрь ҳолатига бўлган ўртача биржа катировка нархида ҳисобланган).

Бундан ташқари, жамиятдаги 26-сиғимда сақланаётган 111 468 кг миқдордаги  мойининг сифати ГОСТ 8581-78 талабига мувофиқ эмаслиги яъни маҳсулот сифатсизлиги аниқланди. (Маҳсулот қиймати 2019 йил 7-11 октябрь ҳолатига бўлган ўртача биржа катировка нархи бўйича 828,8 млн сўмни ташкил қилади).        

Шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатиш ва савдо билан боғлиқ ҳолатларда ҳам камчиликлар қайд этилди. Текширув давомида нефть маҳсулотларининг истеъмолчиларга етказиб берилмагани факти аниқланди. Ҳудудга кираверишдаги автомобиль тарозилари қасддан ўзгартириб қўйилган ҳамда автоцистерналар оғирлиги 140 килограммгача камайтириб кўрсатилган.

Натижада сўнгги ярим йил ичида қарийб 222,5 тонна турли хилдаги нефть маҳсулотлари истеъмолчиларга етказиб берилмай ўзлаштирилгани аниқланди.

Айни пайтда пахта нефть базасининг фаолиятини текшириш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида давом этмоқда. Текширув натижасида ҳужжатлар тегишли органларга чоралар кўриш учун киритилади. Ҳуқуқбузарликларга алоқадор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

Қонунбузарликларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилади. 


Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати Ўзнефтгазинспекция матбуот хизмати билан ҳамкорликда

Report Page