Озиш йўриқномаси

Озиш йўриқномаси

@doctormakhmudov

Озишни ният қилиб, натижага эришмоқчи бўлган инсон қуйида келтирилган маълумотларни ўрганиб чиқиши ва амал қилиши мақсадга мувофиқдир.


Озмоқчи бўлганлар аввалига ўзларини тана вазни индексини ўлчаб олиб нечинчи даража семизлигини аниқлаб олиш керак. Бунинг учун қуйидаги формуладан фойдаланиш  керак.

ТВИ=вазн (кг)/буйни квадрати

Яъни  95 кг вазнга эга бўлган инсонни  бўйи 1 метр 75 см бўлса, у холда 95 ни 30,625 (1.75метр x1.75 метр) бўламиз ва тана вазни индекси 31 га тенг бўлади.

ТВИ 25 дан кам бўлса – норма

ТВИ 30-34,9 оралиғида бўлса – 1- даражали семириш

ТВИ 35-39,9 оралиғида бўлса – 2- даражали семириш

ТВИ 40 дан юқори бўлса – 3- даражали семириш ҳисобланади.

Юқоридаги мисолдан кўриниб турибдики ТВИ 31 га тенг, ушбу мижозимизда 1 - даражали семириш мавжуд.

Агарда сизда 1- даражали семириш мавжудбўлса ва сизни хеч нарса безовта қилмаётган бўлса, сиз ўзингизни соғлом ҳис қилсангиз озишга катта эътибор қаратиш шарт эмас. Шунчаки соғлом турмуш тарзинга амал қилинг, овқатланишни суннатга мувофиқ амалга оширинг, тўйиб овқатланишдан ўзингизни тийинг. Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутинг.

Агарда 1-даражали семизликда сизда бирон бир касаллик бўлса, ёки 2 ёки 3-даражали семириш бўлса, озиш бўйича мутахассис назоратида озишга ҳаракат қилинг. Озиш ҳам бир илм, уни ўрганиш керак бўлади.

Агарда соғлом холатингизда ортиқча вазнингиз бўлса ва сиз озишни ният қилган бўлсангиз қуйидаги тавсиялар сиз учун.

Агарда сиздабирон бир касаллик бўлса, у ҳолда озишни мутахассис назоратида олиб борганингиз маъқул.

 

Озишга йўл бермайдиган асосий иккита тўсиқ мавжуд. Ушбу тўсиқлар бартараф қилинса, ва озишнинг сабабларини тўғри бажарилса бир ойда 10 кг гача озиш мумкин.

Биринчи тўсиқ.

Бош мия гипоталамус нейронларида ABHD6 ферментининг суст ажралиб чиқиши.

Монреаль университетидаги клиник шифохона олимлари семизликнинг бедаво шакли сабабларини аниқлашди. Маълум бўлишича, гипоталамус нейронларидаги ABHD6 ферментининг суст ажралиб чиқиши ортиқча вазн билан курашишда парҳез ва машқларнинг фойдасини йўққа чиқаради. Тадқиқотчилар мутант генли сичқонлар устида тажриба ўтказишди. Бу сичқонларнинг ҳаёт тарзи ва озиқланиши оддий жониворлардан фарқ қилмайди. Бироқ, улар совуқ таъсирида тананинг доимий ҳароратини сақлай олмайди. Шу билан бирга ёғ миқдори юқори бўлган озуқани истеъмол қилганда семизликка мойил бўлади. Шуниси эътиборга лойиқки, улар одатий парҳезга ўтганида ҳам ўз вазнини йўқотмайди. Олимларнинг фикрича худди шундай механизм инсон организмида ҳам мавжуд. Ушбу тахминни исботлаш учун бундан кейин ҳам тадқиқотларни давом эттириш зарур. Бироқ, мутахассисларнинг хулосасига кўра ортиқча вазндан халос бўла олмайдиган кишиларда ABHD6 ферменти билан боғлиқ муаммолар мавжуд.

Гипоталамус бош мияда жойлашган бўлиб, АВНD6 ферменти билан боғлиқ муаммони бошдан Ҳижома қилиш, ҳамда ҳельба гиёҳини истеъмоли орқали ҳал қилиш мумкин. Ҳельба гиёҳи гормонлар синтезини активлаштирувчи таъсирга эга.

Иккинчи тўсиқ. Ичаклардаги бактерияларни тартибга солмасдан самарали озишнинг иложи йўқ.

Тадқиқотлардан бирида бир гуруҳ сичқонларнинг ичакларига семизликдан азият чекувчи аёллар ичакларидан ажратилган бактериялар жойланган, бошқа гуруҳ сичқонларга эса озғин аёллар ичакларидан ажратилган бактериялар жойланган. Икки гуруҳдаги сичқонлар ҳам тамоман бир-ҳил ва тенг миқдордаги озуқалар билан боқилганига қарамасдан, семиз аёллар ичакларидаги бактериялар жойланган сичқонлар ҳажми катталашиб кетаверган ва уларда ёғ қатлами ҳам кўпроқ пайдо бўлган. Сўнг тадқиқотчилар вазни нормал сичқонлардан ажратилган 54 ҳил ичак бактерияларини вазни оғирлашган сичқонларга ўтказдилар. Бунинг натижаси вазни оғир сичқонларнинг вазни нормаллашишига, яъни озишига олиб келган.

Иккинчи тўсиқни бартараф қилиш учун ичак микрофлорасини тиклаш зарур. Бунинг учун пробиотик ва пребиотикка бой озуқаларни доим бирга истеъмол қилиш керак. Пробиотик бу фойдали бактериялар бўлиб, пребиотик бу фойдали бактерияларнинг озуқасидир. Пробиотикларга мисол: уй қаттиғи, уксуссиз ферментланган карам (квашенная капуста), корейc чимчиси, табий йогурт. Пребиотикларга мисол: арпа (тальбина кашаси “Корзинка” дўконларида сотувда бор), кўк пиёз, пиширилмаган саримсоқ, пиширилган ва пиришилмаган пиёз.

 

Юқоридаги тўсиқларни бартараф қилгандан сўнг қуйидаги 5 та озиш қоидасига амал қилинса натижаси тезда кўринади .

1.Суюқликни етарли миқдорда истеъмол қилиш. Организмга суюқлик кам берилса ёғларни эриши натижасида ажраладиган чиқиндиларни организмдан чиқиб кетиши қийинлашади. Натижада ички захарланиш юзага келиб, холсизликни юзага келтиради.

Суюқлик вазнга нисбатан ўлчанади. 1 кг вазнга 25-30 мл суюқлик бериш керак. Масалан 100 кг вазнли инсон кунига 2,5-3 литр суюқлик ичиш керак. Суюқликни овқатланишдан олдин ичилади. Овқатланиш вақтида ва овқатланишдан кейин бир ярим соат давомида ичилмайди.

2.Калорияси юқори, лекин озуқавий қиймати кам бўлган озиқ –овқат маҳсулотларини ва ичимликларни рациондан олиб ташланг. Уларга қуйидагилар киради: шакар, новвот, варенъе, шоколад, торт, музқаймоқ, печенье, ширин пишириқлар, оқ ун маҳсулотлари, картошка, оқ нон, хамир овқатлар, кока-кола, фанта, газли ичимликлар, кофе, қадоқланган мева шарбатлари ва бошқалар. Ушбу маҳсулотларни истеъмол қилинганда қонда қанд миқдори кўпайиб кетади. Қондаги ортиқча қандни эса организм ёғ қилиб захирага олиб қўяди. Семириш асосан унли маҳсулотлар ва ширинликларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилишдан келиб чиқади аслида.

3.Фойдали ёғларни етарлича истеъмол қилинг ва зарарли ёғлардан воз кечинг. Фойдали ёғлар озишга ёрдам беришидан ҳабарингиз борми? Фойдали ёғлар мияни озиқлантиради ва баданда ортиқча ёғлар ҳосил қилмайди. Овқатланиш рационингизда фойдали ёғлар бўлмаса, озишингиз жуда қийин бўлади. Миянинг 60%и ёғдан иборат. Мияни озиқлантирмасангиз, мия бадандаги жараёнларни тўғри бошқара олмайди. Ундан ташқари ва асосийси бадандаги ёғни эритиш учун гормон керак. Ушбу гормон эса асосан фойдали ёғлардан синтез бўлади.

Зарарли ёғлар сифатсиз семиртиради ва юрак касалликларини келтириб чиқаради.

Фойдали ёғлар: совуқ услубда сиқилган зайтун ёғи, балиқ ёғи, думба, уй қаймоғи, уй товуғи тухуми сариғи, хар хил ёнғоқлар. 

Зарарли ёғлардан воз кечинг: маргарин, маргаринли сариёғлар, рафинадланган ёғлар.

4.Тўғри овқатланиш.

Тўғри овқатланиш қоидалари истеъмол қилинган озуқани инсон организми томонидан ҳазм қила олишига ва унинг қувватидан фойдаланишига қаратилган. Ушбу қоидаларга амалга қилинмаганда истеъмол қилинган таом хазми бузулиб, ичакдан асосий макроэлементлар сўрилмайди ва хужайраларга етарли озуқа бормайди. Ушбу холатда енгил хазм бўладиган углеводлар қонга сўрилиб ортиқчаси ёғга айланиб кетаверади. Овқатланишдан мақсад танамиздаги хужайраларни озиқлантириш. Оч хужайра очлик ҳиссини келтириб чиқаради. Бир соат олдин овқатланган бўлсак ҳам яна очлик ҳисси юзага келади.

Тўғри овқатланиш қоидалари:

1.Овқатланишдан 15-20 дақиқа аввал 300-500мл тоза сув ичинг, кейин мева ёки салат, ундан сўнг гўштли таом истеъмол қилинг. Овқатлангандан сўнг 1,5 соатгача суюқлик ичманг.

2.Овқатни кам-кам ва яхшилаб чайнаб истеъмол қилиш керак. Нонни гўштли таом билан биргаликда истеъмол қилманг. Нонни кам миқдорда тамадди вақтларида хўл ёки қуруқ мевалар билан истеъмол қилиш мумкин (нон албатта кепакли бўлиши керак, оқ нондан воз кечинг).

3.Тўйиб овқатланманг, очлик ҳисси келгандагина овқатланинг. Тўқ қоринга овқат истеъмол қилинмайди.

4.Нонуштани ўтказиб юборманг. Акс ҳолда кун давомида иштаҳангиз карнай бўлади. Нонуштага арпадан тайёрланган Тальбина кашасини (“Корзинка” дўконларида сотувда бор) истеъмол қилсангиз тушликкача тўқ юрасиз.

 

5.Жисмоний машқ.

Озишда энг қулай жисмоний машқ бу ҳар куни 3-4 км пиёда юриш ҳисобланади. Ишхонангиз уйингиздан 3-4 км узоқликда бўлса демак сизга озиш осон кечади.

Ёки ҳафтада 2 кун спорт залга қатнаб икки соатлик машқлар ҳафта давомида машқ қилмаган кунларда ҳам ёғларни эришини таъминлайди.

Ёки ҳар куни эрталаб югуриш, ёки арғимчоқда терлаш ҳолатигача сакраш озишни таъминлайди.

Албатта юқоридаги сабабларни қилишдан олдин Аллоҳдан умидвор ҳолда доим дуо қилиб юришни унутманг. Зеро Аллоҳ хохламаса қанча уринсангиз хам оза олмайсиз.

Бизнинг сайт: www.hijama-sunna.uz

Телеграмм канал: @doctormakhmudov

Мутахассис назоратида озмоқчи бўлганлар учун онлайн маслаҳатлар мавжуд. Озиш учун ҳижома қиламиз, хамда озиш учун табиий маҳсулотларимиз сотувда бор. Мурожаат учун тел:+998911391616 @doctor_makhmudov

Report Page