Озиқ-овқат маҳсулотларининг қайси турлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилди?

Озиқ-овқат маҳсулотларининг қайси турлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилди?

Akmal Nazarov

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсишига йўл қўймаслик мақсадида қўшилган қиймат солиғига тортилмайдиган товарлар рўйхатини тасдиқлади.

Ушбу рўйхатдан жой олган озиқ-овқат маҳсулотлари қуйидагилар:

1) Гўшт (мол, қўй, товуқ), шунингдек, ҳайвонлар (қорамол ва парранда)

тирик ҳолдаги ва уларнинг сўйилган маҳсулотлари;

2) Балиқ;

3) Картошка;

4) Пиёз;

5) Тухум;

6) Гуруч (барча навлари);

7) Шакар, шу жумладан, импорт қилинган;

8) Нон маҳсулотлари.

Давлат солиқ қўмитаси рўйхатда кўрсатилган товарларга берилган имтиёз солиқ тўловчилар томонидан фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана ва улгуржи реализацияси (нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш бундан мустасно) амалга оширилганда қўлланилишини маълум қилади.

Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.

Report Page