Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Гулшан Ботирова иштирокида ўтказилган брифингда мавзу юзасидан маълумот берилди:

https://t.me/aokamediakontent

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) мутахассисларининг маълумотига кўра, COVID-19 пандемияси мавжуд озиқ-овқат хавфсизлиги тизимларининг самарасиз ва ишончсиз эканлигини исботлади.

Бугунги кунда қадар мазкур йўналишни ривожланитиш учун бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Хусусан, мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сон Фармони қабул қилинди. Ушбу Фармон доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Давлат Раҳбарининг 2020–2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси тасдиқланган;

- “Миллий озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишнинг 2022–2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини” ишлаб чиқилган;

- бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш стратегияси ва дастурлари доирасида барча ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган 13 минг корхона, 4,7 минг гектар майдонда 2 165 та иссиқхона, қуввати 628 минг тоннадан ортиқ бўлган 39 та агрологистика маркази, 1 млн тоннадан юқори маҳсулот сиғимига эга бўлган 3 282 та омборхона ва совуткичлар фаолият кўрсатмоқда.

Озиқ-овқат маҳсулотлари импорти бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан:

2021 йилда озиқ-овқат маҳсулотлар импорти 2,2 млрд. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 % ёки 441 млн. долларга ошди. 2020 йилда мазкур кўрсатгич – 1,7 млрд.долларни ташкил қилган эди.

Маҳсулотлар асосан Қозоғистон ($ 881 млн.), Россия ($ 747 млн.), Белоруссия ($ 105 млн.), Украина ($ 59 млн.), Туркия ($ 45 млн.) давлатларидан импорт қилиниб, асосий қисмини

– буғдой616 млн. долл. (2020 йил нисбатан +10 %);

– ўсимлик ва хайвонлардан олинган ёғлар (мисол учун, кунгабоқар ёғи, пальма ёғи, маргарин) – 499 млн. долл. (+53 %);

– гўшт маҳсулотлари (товуқ гўшти) – 188 млн. долл. (+84 %);

– ун ва ун маҳсулотлари 158 млн. долл. (+19 %);

– шакар ва кондитер маҳсулотлари146 млн. долл. (-41 %);

– мева-сабзавотлар (картошка) – 142 млн. долл. (+73 %);

– сут маҳсулотлари, тухум ва асал 68 млн. долл. (+41 %);

– алкогольсиз ичимликлар 48 млн. долл. (+182 %);

– консерваланган мева-сабзавотлар 43 млн. долл. (+59 %);

– ёрмалар (гречка, сули ёрмаси, манна ёрмаси) – 14 млн. долл. (+27 %).

Бундан ташқари, Давлат инвестиция дастури доирасида 2021 йилда озиқ-овқат соҳасида умумий қиймати 281,2 млн доллар бўлган 51 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, натижада, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати 479 минг тоннадан оширилди.

Шунингдек, 2022-2026 йилларда Давлат инвестиция дастури доирасида:

а) 1,3 млрд. доллар инвестициялар ўзлаштириш режаси билан 117 та лойиҳа амалга ошириш белгиланган бўлиб, ушбу мақсадлар учун 442,7 млн. долл. (яъни, 91 лойиҳа) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, 300,3 млн. долл. (яъни, 10 лойиҳа) давлат кафолати остидаги халқаро молия институтлари кредитини жалб қилиш кутилмоқда;

б) 117 та лойиҳани ишга тушириш орқали озиқ-овқат маҳсулотлари қуввати 870 минг тонна, гўшт-сут маҳсулотлари75 минг тонна, балиқ консервалари9 минг тонна, паррандачилик1,3 млн. бош, мева-сабзавотларни қайта ишлаш178 минг тоннага оширилади;

в) Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 3 та йирик агрологистика марказларини ишга тушириш орқали қайта ишлаш қувватлари қўшимча 2 млн. тоннада ортади. Жами қувватлар эса 2,9 млн. тоннага етказилади.

2022 йилга мўлжалланган Ҳудудий инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 1 035 млн. доллар бўлган 1 699 та агросаноат лойиҳалари ишга туширилади. Жумладан:

– озиқ-овқат саноатида 1 098 та лойиҳа доирасида 975 млн. доллар инвестициялар ўзлаштириш шундан, мева-сабзавотларни қайта ишлаш бўйича қиймати 594 млн. доллар бўлган 272 лойиҳа, чорвачилик бўйича 464 та лойиҳа ($ 171 млн.); паррандачилик бўйича 239 та лойиҳа ($ 144 млн.); балиқ етиштириш бўйича 123 та лойиҳа ($ 66 млн.);

– иссиқхоналар ташкил этиш бўйича 358 та лойиҳа ($ 387 млн.), боғдорчилик бўйича – 148 та лойиҳа ($ 70 млн.);

– агрологистика марказлари бўйича 11 та ($ 82 млн.) ва совуткичлар бўйича – 84 та ($ 36 млн.) лойиҳа ишга туширилади.

Мева-сабзавотчилик ва чорвачилик тармоғи лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг (хусусан, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва Франция тараққиёт агентлигидан) 917 млн. доллар кредит маблағлари йўналтирилиши белгиланган.

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси томонидан 8,7 минг гектар майдондаги кам самарадор анъанавий боғлар ўрнида интенсив боғлар ташкил этилади.

Ўрта муддатли истиқболда Жиззах, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Фарғона водийсининг салқин тоғли ҳудудларида ташкил этиладиган сунъий сув ҳавзаларида, ноанъанавий балиқ турларини етиштириш лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини бартараф этиш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга ошириш кўзда тутилган:

– озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини, аввало ноанъанавий қишлоқ хўжалиги экинлари турини диверсификациялаш асосида кўпайтиришни назарда тутувчи 2022-2030 йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилади;

– самарадорлиги паст бўлган эски боғлар ўрнида интенсив ва юқори ҳосилдор навли боғлар барпо этишни кенгайтириш бўйича янги лойиҳалар портфели шакллантирилади;

– қишлоқ хўжалигига замонавий технологияларни жорий этиш, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ерларини айланмага киритиш ва тупроққа лазерли ишлов бериш, сув тежайдиган технологиялардан кенгроқ фойдаланиш ҳисобига ҳосилдорликни ошириш бўйича янги лойиҳа таклифлари шакллантирилади.

Report Page