Ўзбекона табриклар ҳам қолишмайди.

Ўзбекона табриклар ҳам қолишмайди.

Дониёр Рўзметов

Рамазон ва Қурбон ҳайитларида барча бир-бирларига табрик суратларини юборади. Ҳамма бир-биридан кўчириб бир хил суратларни жўнатишларининг алоҳида ўзи бир мавзу.

Инсонлар бир-бирларидан кўчиришдан ташқари суратларнинг мазмуни ва тасвирлар танловига ҳам эътибор бермайдилар. Натижада табрикнинг номигагина жўнатилгани маълум бўлиб қолади.

Жўнатиладиган табрик суратларида асосан арабларга оид бинолар ёки умуман тушунарсиз ёдгорликларнинг суратлари ифодаланган бўлади. Уларга менинг эътирозим йўқ ва уларни жўнатишни лозим топганлар буни қилишлари нотўғри эмас.

Аммо агар жўнатилган табрик янада гўзалроқ ва кўнгилга яқинроқ бўлиши учун уларда миллий ёдгорликларимиз тасвирларидан фойдаланилса, бу ҳар томонлама фойдали бўлади деб ўйлайман.

Масалан, биронта араб шаҳри туширилган сурат тарқатилганда уни кўрган инсонда шу шаҳарга бориш орзуси пайдо бўлиши мумкин. Туризмнинг бошланиши шундай бўлади. Агар биз табрикларда ўзимиз билган ва севган шаҳарларимизнинг суратларини юборсак ва улар тарқалса, бу биз учун ҳам савоб, ҳам реклама бўлади.

Мен оддий ҳаваскор сифатида, юртимизнинг Хива, Бухоро, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларининг суратига тарбик сўзи ёздим. Қуйида уларни кўринг ва ўзингиз баҳо беринг. Бошқа табриклардан қолишармикан.

Хива


Хива
Бухоро
Бухоро
Самарқанд
Самарқанд
Самарқанд
Шаҳрисабз

Агар суратлар маъқул бўлса, уларни бемалол жўнатишингиз мумкин. Менимча уялиб қолмайсиз.

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола

👉 https://t.me/uchzamon

Report Page