Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясига кириш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясига кириш тартиби қандай?

Ёшлар кундалиги

Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) 1-февралдан 31-мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади. Ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар томонидан мудофаа ишлари бўлимларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза (билдирги);

чақирилувчининг қайд этиш гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;

номзод томонидан қўлда ёки компютерда ёзилган таржимайи ҳол;

анкета;

ўқиш, иш ёки хизматни ўташ жойидан (агар ўқиётган, ишлаётган ёки хизматни ўтаётган бўлса) тавсифнома ҳамда маълумотнома;

ота-онасининг ОҲТМга ўқишга киришига розилик хати (вояга етмаганлар учун);

3×4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 4,5×6 см ўлчамдаги 4 та фотосурат (бош кийимсиз);

ОҲТМга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (асли ва нусхаси).

Қуйидаги ҳужжатлар мудофаа ишлари бўлимлари томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;

маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал) ҳужжатлар (асли ва нусхаси) ҳамда рейтинг дафтарчаси (баҳолар табели) нусхаси.

Номзодлар томонидан ҳужжатларни тақдим этишда чақирилувчининг қайд этиш гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси шахсан кўрсатилади.


Қўшимча маълумотлар


Кейинги навбатда амалга ошириладиган ҳаракатларни Мудофаа вазирлигининг норматив ҳужжат талабларига асосан мудофаа ишлари бўлимлари белгилаб беради. Ҳозирда Ўзбекистон Қуролли кучлари академияси 12 та йўналиш бўйича қуйидаги мутахассисларни тайёрламоқда. Академияда бакалаврларни тайёрлаш учун Умумқўшин қўмондонлик факултети ва қуйидаги кафедралар фаолият юритмоқда:

Ҳарбий бошқарув ва лидерлик;

Ҳарбий разведка;

Умумий тактика;

Жанговар таъминот;

Моддий таъминот;

Техник таъминот;

Қуролли кучларда ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик;

Чегара фаолияти;

Чегара санъати;

Қуролланиш ва отиш;

Жисмоний тайёргарлик ва спорт;

Тиллар кафедраси;

Табиий фанлар;

Миллий ифтихор ва ҳарбий-ватанпарварлик;

Ҳарбий психология ва педагогика;

ИИВ қўшинларини тайёрлаш.

Қуролли кучлар академиясида курсантлар 4 йил таҳсил олади ва ўқиш давридаги барча сарф-харажатлар Мудофаа вазирлиги томонидан қопланади.

Report Page