Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга қабул қилиш тартиби
Ёшлар кундалигиАризалар
Ўқишга ҳужжат топшириш учун фуқаро ёшлар ўзларининг яшаш жойидаги Мудофаа ишлари бўйича бўлимларга ариза билан, ҳарбий хизматчилар ўз хизмат ўташ жойига билдирги билан мурожаат қиладилар
Ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар)
1 февралдан 1 апрелга қадар қабул қилинади
Қабул қилинган аризалар (билдиргилар) асосида мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ва ҳарбий қисмлар (муассасалар) томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади. Ўқиш муддати 4 йил.
Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби “ЎР Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарорига мувофиқ
Дастлабки танлаш
(жамловчи Мудофаа ишлари бўйича бўлим ва бошқармаларда ўтказилади)
Дастлабки танлаш давомида қуйидаги ўтказилади:
- ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
- якка тартибдаги суҳбат;
- тиббий кўрик;
- индивидуал-психологик ўрганиш;
- умумжисмоний тайёргар-лик даражасини баҳолаш.
1 апрелдан 20 майга қадар амалга оширилади.
Номзодлар жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда қуйидаги машқларни бажаради:
турникда тортилиш;
100 метрга югуриш;
3000 метрга югуриш.
Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари натижаларига кўра номзодни тест синовлари топширишга қўйиш масаласи ҳал этилади.
Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари июн ойида Университетда ўтказилади.
Ҳарбий-профессионал танлашнинг барча тадбирлари натижалари бўйича номзодларнинг қайд этган натижалари умумлаштирилиб, уларнинг ўртача арифметик баҳоси аниқланади.
Ўртача арифметик баҳоси 3 ва ундан юқори бўлган номзодлар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйилади.
Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари натижалари бўйича қайднома қабул комиссиясининг аъзолари томонидан имзоланади.
1. Ҳужжатларни ўрганиш
Қабул комиссиясининг номзодлар ҳужжатларини ўрганиш бўйича масъул аъзолари томонидан ўрганилади.
Университетга такдим этилган шахсий ҳужжатлар йиғма жилдлари руйхатга олинади, уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади
2. Психофизиологик ўрганиш
Психофизиологик ўрганиш номзод ҳиссий (соматик), психоемоционал жиҳатдан нормал ҳолатда бўлгандагина ўтказилиши лозим
Психофизиологик ўрганиш автоматлаштирилган психофизиологик комплекслар ёрдамида амалга оширилади.
3. Тиббий кўрик
Соғлиғининг ҳолатига кўра Университетда ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзод кейинги тадбирларига қўйилмайди. Номзоднинг соғлиғини ҳолатига кўра Университетда ўқишга яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади.
4. Ёзма иш (диктант)
номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш;
диктант матнининг ҳажми 90 -120 та сўздан иборат бўлади;
Номзодларга диктантни қайта топширишга рухсат берилмайди.
диктант “5” баллик тизимда баҳоланади:
2 тагача орфографик ёхуд пунктуацион хатога - 5 балл;
6 тагача орфографик ёхуд пунктуацион хатога - 4 балл;
9 тагача орфографик ёхуд пунктуацион хатога - 3 балл;
12 тагача орфографик ёхуд пунктуацион хатога - 2 балл;
13 ва ундан ортиқ орфо-график ёхуд пунктуацион хатога - 1 балл қўйилади.
5. Компютер ва АКТ эгаллаб олганликни текшириш
Номзоднинг КТ ва АКТ эгаллаганлик даражасини аниклаш компютерда, тест шаклида ўтказилади.
Тест синовлари “5” баллик тизимда баҳоланади:
26 - 30 та тест саволларига тўғри жавоб - 5 балл;
21 - 25 та тест саволларига тўғри жавоб - 4 балл;
16 - 20 та тест саволларига тўғри жавоб - 3 балл;
11 - 15 та тест саволларига тўғри жавоб - 2 балл;
1 - 10 та тест саволларига тўғри жавоб - 1 балл;
саволларининг бирортасига ҳам тўғри жавоб берилмаган бўлса - 0 балл қўйилади.
6. Якка тартибдаги якуний суҳбат
Саволлар умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар (ўрта махсус профессионал) таълими ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Якка тартибдаги якуний суҳбатдан муваффақияциз ўтган номзодларга уни қайта топширишга рухсат берилмайди.
Номзодга оғзаки тарзда 3 та савол беради.
Номзодга саволлар навбат билан берилади (номзодга 1 та савол берилади, у саволга жавоб берса ёки жавоб бера олмаса унга навбатдаги савол берилади).
Ҳар бир номзодга 10 дақиқагача вақт ажратилади.
Номзодлар “5” баллик тизимда баҳоланади
Тест синовлари
Номзод олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш учун берилган аризада (билдиргида) қайси чет тилидан имтиҳон топширишни кўрсатади.
Тест синовларига қўйилган номзодлар синовларини ЎР Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган ЎР олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ топширадилар.
Таълим йўналишлари
1. Махсус вазифаларни бажариш қўшинларининг тактик қўмондонлиги
2. Миллий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш
3. Хизмат фаолиятини психологик таъминлаш
4. Аниқловчи ва қўриқловчи електрон тизимларни ташкил етиш ва фойдаланиш бўйича қўмондонлик-муҳандислиги
5.Ишлаб чиқаришни ташкиллашитириш ва бошқаришнинг қўмондонлик -муҳандислиги
Номзодларни ЖХУ ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган тест синовлари натижалари асосида амалга оширилади ва Университет қабул комиссияси 10 июлда номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва тегишли протоколни расмийлаштиради.