Марказий Осиё иттифоқи: ЎЗБЕК ТИЛИДА ДАВОМ ЭТАМИЗ!

Марказий Осиё иттифоқи: ЎЗБЕК ТИЛИДА ДАВОМ ЭТАМИЗ!

Дониёр Рўзметов

Марказий Осиё иттифоқи ғоясини илгари сурганимдан кейин мени ижтимоий тармоқларда барча бирдай қўллаб-қувватламоқда ва тўхтаб қолмасдан ғояни амалга оширишга чақирмоқда. 

Бу билан бу ғоянинг рўёбини орзу қилувчи бир ўзим эмаслигимни билиб олдим. Фақат ғояни амалга оширгунча мен билан охиригача борувчилар ҳам кўпчиликми ёки йўқми, билмайман. 

Инсонларга тушунарли бўлиши учун Марказий Осиё иттифоқига оид фикрларимни мавзуларга бўлиб, туркум мақола қилиб ёзишни бошлаганимдан кейин ўқувчилар ҳақли равишда мақолаларни минтақанинг бошқа тилларига ҳам тарқатиб, уларни шу тилларда сўзлашувчи инсонларга ҳам етказишни маслаҳат бердилар. 

Шунга асосланиб, ўзим мазкур тилларни қисман тушунсамда уларга таржима қила олмаганлигим сабабли, ўқувчилардан таржима қилишга ёрдам сўраган эдим. Орадан икки кун ўтиб, таржима қилишга ёрдам бера оладиган инсонлар топилмади. Инглиз, турк тиллари бўйича ёрдам беришга тайёр инсонлар ёрдамларини таклиф қилдилар. Уларга миннатдорчилик биддираман, келажакда уларнинг ҳам ёрдамларига мухтож бўламиз. 

Менга мен билан биргалигини билдираётганлар орасида турли соҳа вакиллари-ўқитувчилар, муҳандислар, журналистлар, депутатлар ва бошқа зиёли инсонлар ҳам борлиги менга умид бағишламоқда. 

Мен Марказий Осиё иттифоқи ғоясига бефарқ бўлмаган барча дўстларни, журналистларни, ОАВларни, блогерларни, депутатлар ва сиёсий арбобларни, санъат ва адабиёт олами вакилларини "Қани кўрайликчи, нима бўларкан" деб кутиб, кузатиб турмасдан мени қўллаб-қувватлашга чақираман. 

Кеча бир кун пост қўймаганимда менга "Марказий Осиё иттифоқи нима бўлди?" деб киноя қилга инсонларни ёрдам бера олмасалар халақит бермасликка чақираман. 

Мен агар бу ишни эплай олсам бундан барчамиз ютамиз. Агар эплай олмасам ҳеч бирингиз ютқазмайсизлар (тўғри, барчамиз ютқазамиз)! 

Шулардан келиб чиқиб, бошқа тилларга таржима қила олмаганим сабабли, ҳозирча барчасини ўзбек тилида давом эттираман. Таржимага ёрдам бера оладиган кўнгиллилар топилганда таржима қилаверамиз. 

Олға, дўстлар! Биргаликда Марказий Осиё иттифоқини тузамиз! 


Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга тарқатиш учун ҳавола

👉 https://t.me/uchzamon

Report Page