“O‘zLiDeP” саховат тадбирларида фаоллик кўрсатмоқда

“O‘zLiDeP” саховат тадбирларида фаоллик кўрсатмоқда


Ўзбекистон либерал-демократик партияси туман кенгаши ходимлари, депутатлар томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва эсдалик совғалари тарқатилди.

– Байрам арафасида партия фаолларининг йўқлаб келганидан хурсанд бўлдик, – дейди Деҳқонобод маҳалласида яшовчи Н.Норқулова. – Айниқса, депутатларнинг биз каби ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олаётгани халқимиз орасида келажакка ишонч уйғотиши шубҳасиз.

Партия фаоллари пандемия шароитида кам таъминланган оилаларни доимий қўллаб-қувватлаб келаётганини алоҳида қайд этиш жоиз. Яқинда халқ депутатлари туман кенгашининг “O‘zLiDeP” депутатлик гуруҳи раҳбари А.Икромов 155 та оилага 200 килограмм гўшт, 220 килограмм гуруч маҳсулотлари ажратди. Яна бир депутат Ж.Ниёзов эса ўзи сайланган округ аҳолисининг кам таъминланган қатламига беш турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берган эди.

Дилмурод МАҲРАМОВ.




Report Page