O‘zLiDeP фаоллари Каттақўрғон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида ва 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўлишди

O‘zLiDeP фаоллари Каттақўрғон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида ва 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўлишди


O‘zLiDeP вилоят ва Каттақўрғон шаҳар Кенгашлари фаоллари, депутатлар Каттақўрғон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида бўлиб, техникум фаолияти, талаба ёшларга яратилган шароитлар билан танишди.

Учрашув давомида O‘zLiDeP  вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ботиров бугунги кунда таълимга берилган эътибор, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Профессор ўқитувчилар, талаба ёшлар билан ўтказилган мулоқот давомида бугун мамлакатимизда яратилаётган кенг имкониятлар ва  ривожланишга президент фармон ва қарорлари ҳамда қабул қилинаётган қонунлар алоҳида таянч бўлиб хизмат қилаётганлиги таъкидланди.

Бугунги кунда мазкур техникумда 65 та профессор ўқитувчилар 1546 нафар талабаларга замонавий усуллари бўйича дарс бериб келмоқда.

Тадбир якунида, партия аъзолигига истак билдирган 50 нафар шифокор ва ҳамшираларга партия гувоҳномалари тарқатилди.

 Шунингдек партия фаоллари Каттақўрғон шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим  мактабида бўлишди.

Вилоят ҳокимининг 2020 йил 12 декабрдаги 197-Қ-сонли қарорига асосан, Каттақўрғон шаҳридаги 2-умумий ўрта таълим мактаби негизида кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ташкил этилган бўлиб, мазкур мактабда ўқувчиларни ўқитиш ва билимини баҳолашнинг замонавий услублари ва рақамли ўқув воситалари ва масофавий таълим шакли кенг қўлланилиб,  ўқувчилар кимё ва биология фанларидан чуқур ўқитилмоқда.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати


Report Page