O’zLiDeP Қибрайда ёшлар муаммоларини ўрганди

O’zLiDeP Қибрайда ёшлар муаммоларини ўрганди

 Зухро Мирзоҳамдамова, O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

Бугун юртимизда ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ёшларнинг таълим олиши, янги билимларни, янги кўникмаларни эгаллаши, кундалик ҳаётда билим ва технологиялардан оқилона ва самарали фойдаланиши учун, шунингдек йигит ва қизларнинг профессионал, ижодий ва хизмат поғоналаридан ўсиши, ўз бизнесларини ташкил этиши учун барча имкониятларни, энг қулай шарт-шароитларни яратиб беришимиз зарур, деб ҳисобловчи партия ҳам уларнинг фаровон келажак қуришлари йўлида юзага келаётган муаммоларни ижобий бартараф этишда камарбаста бўлиб келмоқда.

Қибрай туманидаги “Бунёдкор” МФЙ биносида ўтказилган навбатдаги учрашув ҳам айни мақсадга хизмат қилди.

Унда туманнинг “Наврўз”, “Бобур” ва “Бунёдкор” МФЙларида истиқомат қилувчи ёшлар, партия вилоят ҳамда туман Кенгашлари мутасаддилари, маҳалла еттилиги вакиллари, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари иштирок этишди.  

Ўзаро очиқ мулоқот руҳида ўтказилган учрашув тадбирида ёшларнинг муаммолари тингланди. Хусусан, имконияти чекланган ҳамда соғлигида муаммоси бор, кам таъминланганларининг саломатлигини тиклаш, имтиёзли кредит ажратиш, бандлигини таъминлаш, ишсиз ёшларга деҳқончилик қилиш учун экин майдонларидан ер ажратиш, касб-ҳунарга ўргатиш, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш сингари кўплаб муаммолари синчковлик билан ўрганилиб, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла еттилиги ҳамда туман мутасаддилари билан биргаликда жойида ижобий ечимлар топиш чоралари кўрилди.


Report Page