Ов талабларига риоя қилмасдан овга чиққан фуқаролар аниқланди

Ов талабларига риоя қилмасдан овга чиққан фуқаролар аниқланди

https://t.me/ekoqash

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза бошқармаси ходимлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳудудида 2 нафар фуқаролар ов қилиш қоидаларига риоя қилмасдан ов қилиб юрганлиги аниқланди.  Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштиришга қадар фуқаро Я.Бдан овчилик гувоҳномаси, ИЖ-18 16камар, хсерияли, 13813рақамли 1961 йилда ишлаб чиқарилган 1 дона ов милтиғи, х2сонли қурол олиб юриш гувоҳномаси. Фуқаро Ў.Ғдан 43/17рақамли овчилик гувоҳномаси, У-3сонли рухсатнома қурол сақлаш,  ИЖ-18, 20 камарли серияси 01918 рақамли 1964 йилда ишлаб чиқарилган 1 дона ов милтиғи қонуний тўҳтамга келгунга қадар олиниб, Нишон туман ИИБга топширилди.


Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇

https://t.me/ekoqash



Report Page