Отасининг қотилига айланган қиз

Отасининг қотилига айланган қиз

Ҳуқуқ олами канали @huquq_olami

1996 йилда туғилган Д.М отаси Б.Қ. билан қаттиқ жанжаллашиб қолади. Буни қарангки, ҳали ёш бўлишига қарамай жаҳлини жиловлай олмаган қиз ошхона пичоғинин олиб отасига зарба беради. Б.Қ. олган оғир тан жароҳати туман тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай вафот этди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди хабар қилди.

Жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман суди раиси Ш.Хўжаниёзов раислигида ўтказилган суд муҳокамасида, судланувчи Д.М.нинг аёллиги, ёшлиги, турмушга чиқмаганлиги, марҳум отасининг ўз қизига нисбатан бўлган ножўя хатти-ҳаракатлари ва шу билан боғлиқ оиласидаги носоғлом маънавий муҳитнинг таъсири инобатга олиниб, унга нисбатан ЖК 104-моддаси 3-қисмининг “д” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Манба: Уз24


Ҳуқуқ олами каналига уланиш учун линкни босинг👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE_2IK9N02cf7bK96g