“Оталар чойхонаси” – нуронийлар ҳузурида
Бутун юртимиз бўйлаб мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғоя остида кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда.
Жумладан, “Маҳалла” телеканалида намойиш этиладиган “Отахонлар чойхонаси” кўрсатувининг навбатдаги мустақилигимизнинг 31 йиллигига бағишланган байрам дастури туманимизнинг фахрийлари, ёши улуғ кекса отахонлари иштирокида “Қуштамғали” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Наво” тўйхонасида тасвирга олинди.
Байрам тадбирда туманимиз ҳокими Алишер Каримджонов барча нуроний отахонларни, фахрий кексаларимизни мана шу қутлуғ айём, мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан қутлаб, ўзининг самимий дил изҳорлари билан даврани очиб берди.
Байрам ажайиб, бўлди. Отахонлар бир пиёла чой устида суҳбатлашишди. Туман маданият бўлими ва таниқли санъаткорлар дилтортар қўшиқлари тинглаб, рақсга тушишди. Дастурхон кўрки одатдагидек, половхонтўра бўлди.
Нуронийлар дуосини олган ташкилотчилар туман ҳокимлиги, туман маҳалла, маданият бўлими, маҳалла раислари ва "Баркамол авлод" болалар мактабига респект✊