Отабек Нуритдиновнинг видеомурожаати бўйича расмий маълумот

Отабек Нуритдиновнинг видеомурожаати бўйича расмий маълумот

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

2020 йил 18 февраль куни фуқаро Отабек Нуритдинов ижтимоий тармоқлар орқали Асака туманидаги “Холид ибн Валид” жомъе масжиди яқинида спиртли ичимликлар дўкони мавжудлиги, бу эса қонун ҳужжатларига зид эканлиги ҳақидаги изоҳлари тарқалган эди.

Унинг мурожаати юзасидан ўзини дўкон эгаси деб таништирган бир аёл киши икки нафар фарзандлари билан Отабек Нуритдиновнинг уйига келганлиги ва ўғиллари агрессив муносабатда бўлиб урганлиги, турли ҳақоратли сўзлар ишлатганлиги унинг манзилини ички ишлар органидан олганликлари ҳақида маълум қилганлиги ҳақида видеомурожаат билан чиққан эди.

Ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ томонидан олиб борилган дастлабки суриштирув давомида О.Нуритдинов мурожаатида келтирган спиртли ичимликлар билан савдо қилувчи дўкон Асака шаҳри, А.Жомий кўчасида яшовчи “Халилилло қувончи” номли хусусий корхонасига  қарашли бўлиб, дўкон фуқаро Ю.Д. га тегишли эканлиги ва шу куни фарзандлари А.Х. ва А.А.лар билан биргаликда О.Нуриддиновнинг фарзанди даволанаётган Турттош кўчасидаги шифохонага бориб, Отабек ва унинг онаси Матлубахон билан суҳбатлашаётган вақтида Ю.Д.нинг ўғли А.А. унинг юз қисмига уриб тан жароҳати етказганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, суриштирув давомида О.Нуриддинов юқорида тилга олинган дўкон ҳақидаги суратни ижтимоий тармоқлар орқали кўрганлиги, саҳифасига жойлаганлиги ва муносабат билдирганлиги натижасида Ю.Д. фарзандлари унинг яшаш манзилига келганлиги ва улар ички ишлар органлари ходимларини рўкач қилиб уни қўрқитмоқчи бўлишганлиги аниқланганлигини ва бу ҳолатга ички ишлар органлари аниқлик киритаётганлиги ва ички ишлар органларининг бу ҳолатга алоқаси йўқлигини маълум қилган.

Ҳолат бўйича айни вақтда Асака тумани ИИБ томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page