Ота алимент ва моддий таъминотни тўламайди энди

Ота алимент ва моддий таъминотни тўламайди энди


Бюронинг Чилонзор туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 07.07.2023 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Ж.Б.дан ундирувчи Ж.Ш. фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ва бир нафар фарзанди уч ёшга тўлгунига қадар моддий таъминот ундириш тўғрисида 12.07.2023 йилда ижро ҳужжати келиб тушган. Ижро ҳаракатлари давомида, бўлим давлат ижрочиси Ж.Шерқозиев томонидан ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида тарафлар яраштирилди ва оила тикланди. Шунингдек, мазкур ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатини ижро этиш тўғрисида” ги Қонунининг 40-моддаси, 

1-қисмига асосан, ижро иши юритишдан тамомланди.

Report Page