Ота алимент ўрнига 3 нафар фарзандига уй берди.

Ота алимент ўрнига 3 нафар фарзандига уй берди.

@xorazm_news

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туман судининг 2017 йил 

9 мартдаги қарздор М.О.дан даъвогар Б.Д.нинг фойдасига уч фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги даромадининг 

½ миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Тупроққалъа Пастдарғом туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида аниқланишича, қарздор 

М.О. алимент пулларини анчадан бери тўламай келмаганлиги сабабли умумий қарздорлиги 51 млн. сўм пул ташкил этган.

Давлат ижрочилари тушунтиришдан бир хулосага келган М.О. ўзига тегишли бўлган хонадонни фарзандларининг келажагини ўйлаб, ундирувчи Б.Д.га расмийлаштириб беришни лозим топди ва ундирувчи алимент пулларидан тўлиқ воз кечди. Мазкур ижро ҳужжати тегишли тартибда тамомланди.

Report Page