От ўғрилари ушланди
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 15 февраль куни Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида яшовчи О.Х. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 11 февралга ўтар кечаси номаълум шахслар унинг уйи олдида жойлашган дала майдонидан 4 бош отларини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Янги куч маҳалласида яшовчилар Б.Р., А.Р. ва Қизилтепа тумани Сўфиён маҳалласида яшовчи М.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси