“Остановитесь! В Узбекистане планируют снести уникальный архитектурный объект постконструктивизма – бывшую гостиницу Чирчикстроя” сарлавҳали мақола юзасидан муносабат

“Остановитесь! В Узбекистане планируют снести уникальный архитектурный объект постконструктивизма – бывшую гостиницу Чирчикстроя” сарлавҳали мақола юзасидан муносабат


Ижтимоий тармоқларда тарқаган мазкур мурожаат юзасидан Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Маданий мерос бошқармасининг соҳа мутахассислари жойига чиқиб, ўрганишлар олиб борди.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри, Заковат кўчаси, 2-уйда жойлашган собиқ Саноат-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биноси 1938 йилда қурилган бўлиб, умумий майдони 1.66 гани ташкил этади. Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур иншоот моддий маданий мерос объекти сифатида миллий рўйхатга киритилмаган. Хусусан бинонинг ҳозирги ҳолати кўринишида тарихийликни акс эттирувчи ҳолатлар мавжуд эмас.

Собиқ Саноат-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биноси 50-75 йил муддатга мўлжалланган бўлиб, айни дамда бино маънан эскирган ва фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган.

Шунингдек, қаватлар ораси темир-бетон плита эмаслиги, аксинча ёғоч тўсин ва пол билан тўсилганлиги, мажбурий шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига кўра фойдаланиш даврида жуда кўплаб ўзгартиришлар қилингани бинони асл қиёфасини йўқотишига сабаб бўлган.

Ҳозирги кунда ушбу бино Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 апрелдаги ПҚ-5099-сон қарорининг 12-банди билан Ўзбекистон бокс федерациясига бириктирилган.

Мазкур объектни бузиш ёки қайта қуриш юзасидан ҳозирги кунга қадар ҳеч қандай расмий ҳужжат қабул қилинмаган.


Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси.

Report Page