Осиё Паралимпия қўмитаси президентининг юртимизга ташрифи давом этмоқда

Осиё Паралимпия қўмитаси президентининг юртимизга ташрифи давом этмоқда


Хабар берганимиздек, шу кунларда Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Абдулла Рашид бошчилигидаги делегация аъзолари юртимизда меҳмон бўлиб туришибди.


Кеча пойтахтимиздаги “HILTON” меҳмонхонасида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов билан учрашди.

Самимий руҳда кечган суҳбат чоғида келажакда ўзаро ҳамкорликни янада фаол йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистонда паралимпия ҳаракатини янада ривожлантирин масалалари муҳокама қилинди.

Бугун эса меҳмонлар кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида бўлишиб, бу шаҳарнинг туризм салоҳияти ҳамда миллий урф-одатлари билан яқиндан танишишди.


Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Абдулла Рашид бошчилигидаги делегация аъзолари Самарқанд шаҳрига ташрифи давомида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан учрашди.


Учрашувда жаноб Мажид Абдулла Рашид кўҳна Самарқандни кўриш бир умрлик орзуси эканлигини, бугун эса шу орзуси рўёбга чиққанидан мамнунлигини билдирди. Шунингдек, маданий мерос объектларида ногиронлар учун яратилган шарт-шароитлар меҳмонда алоҳида таассурот қолдирганини маълум қилди.


Шунингдек, Мажид Абдулла Рашид Самарқанд вилоятида спортчиларни қўллаб-қувватлаш учун яратилган шароит ва имкониятларга юксак баҳо бериб, Токиода бўлиб ўтадиган паралимпия ўйинларида самарқандлик спортчиларга зафарлар тилади.


Юқори мартабали меҳмоннинг юртимизга ташрифи давом этмоқда.

Report Page