Осиё Кубогидан кейин футболчиларимиз қандай ҳолатда?

Осиё Кубогидан кейин футболчиларимиз қандай ҳолатда?

Фарҳод Тулкунов

Терма жамоамиз Осиё Кубогидан сўнг илк марта йиғилди. Келинг, биргаликда таркибдаги ўзгаришларни ва футболчиларнинг мусобақадан кейинги статистикасини кўриб чиқамиз.

Foto: UzbekistanFA

Албатта, Осиё Кубоги учун қайднома 26 талик эди, ЖЧ саралашига эса 23 кишидан иборат таркиб чақирилган. Ўз-ўзидан Алижонов, Болтабоев ва Умаровлар қайдномадан тушиб қолишди. 

Дарвоза чизиғида ўзгариш бўлмади. Ҳимоя чизиғида эса 2 ўзгариш, Насруллаев ўрнига Комилов, Ҳамралиев ўрнига Алиқулов чақирилди. Ярим ҳимояда ҳам қолдирилган футболчиларни инобатга олмасак, ўзгариш бўлмади. Ҳужум чизиғида жамоамиз сардори Шомуродов қайтди, Сергеев эса жароҳатдалиги туфайли қайдномага киритилмади. 

Энди футболчиларнинг 4 февралдан кейинги расмий учрашувлардаги натижаларига назар ташласак:

Дарвозабонлар

Ў.Юсупов - 5 ўйин (ОЧЛда 2та, Суперлигада 3та) 1та "қуруқ" ўйин "Ал-Иттихад"га қарши 5та гол ўтказиб юборган ва 5та сейв амалга оширган.

А.Неъматов - 5 ўйин (ОЧЛда 2та, Суперлигада 3та) 3та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган ва 3та гол ўтказиб юборган. 15 маротаба сейв билан жамоаси голдан сақлаб қолган.

Б.Эргашев - 0 ўйин


Ҳимоячилар

З.Абдираҳматов - 1 ўйинда захирадан майдонга тушди.

А.Комилов - 3 ўйинда майдонга ўз номига 1 та ассистни ёздириб қўйган.

Ф.Сайфиев - 5 ўйин (ОЧЛда 2та, Суперлигада 3 та) 1 та голга ҳаммуаллифлик қилган.

А.Ҳусанов - 6 та ўйинда майдонга тушиб 2 тасида захирада қолдирилди. 3 тасида тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, 3 тасида захирадан ўйинга қўшилган.

А.Абдуллаев - 4 та ўйин, барчасида 90 дақиқа ҳаракат қилган.

Ҳ.Алиқулов - 4 та ўйин 3 тасида тўлиқ ҳаракат қилган ва биттасида захирадан майдонга тушган.

У.Эшмуродов - 0 ўйин, Малайзияда чемпионатда майдан старт олади.

Р.Ашурматов - 2 та ўйин. Рустам 2 учрашувда ҳам ишончли ўйин кўрсатди, "Краснодар"га қарши баҳсда гол киритишни уддасидан ҳам чиқди ва тур рамзий жамоасидан ўрин олди.


Ярим ҳимоячилар

О.Шукуров - 5 ўйин, Янги жамоага ўтган Отабек барча учрашувларда захирадан ўйинга қўшилган.

Ж.Искандеров - 5 ўйин (ОЧЛда 2 та, Суперлигада 3 та) Бенземанинг автоголига ассистентлик қилди.

Д.Холматов - 3 ўйин (268 дақиқа).

О.Ҳамробеков - 5 ўйин (ОЧЛда 2 та, Суперлигада 3 та) .

Ж.Машарипов - 5 ўйин 1 гол ва 1 ассист. Жалолиддин илк учрашувда захирада қолдирилган бўлса қолган ўйинларни асосий таркибда бошлади.

Ҳ.Эркинов - 7 ўйин. Ҳожимат 7 та учрашувда 1 та гол киритди ва ўз ҳисобига 2 ассист ёздириб қўйди.

А.Файзуллаев - 3 ўйин. ССКАда Аббос Осиё Кубогидаги ўйинларидан кейин захира футболчисига айланди. Уч учрашувда ҳам захирадан ўйинга қўшилди.

А.Турғунбоев - 6 ўйин. Азиз ҳам янги жамоасида фақатгина дастлабки учрашувда захирадан ўйинга қўшилди, қолган 5 учрашувни ҳам бошланғич таркибда бошлади.

О.Урунов - 4 ўйин 1 гол. Урунов ҳам фақатгина дастлабки учрашувда захирадан ўйинга қўшилди қолган баҳсларда илк дақиқалардан майдонда эди. Остон Гонконгга қарши дастлабки баҳсни бетоблиги сабабли ўтказиб юборади.


Ҳужумчилар

А.Амонов - 5 ўйин 1 гол ва 1 ассист. Азиз БАА жамоасида вингер сифатида ҳаракатланяпти.

Б.Абдухолиқов - 5 ўйин 1 ассист.

Э.Шомуродов - 4 ўйин 2 гол ва 1 ассист. Шома "Салернитана"га қарши 45 дақиқа ичида 2 та гол урди. 28-турнинг рамзий жамоасидан ҳам ўрин олди. 1 тур аввал "Сассуоло"га қарши баҳсда жамоасининг голига ассистентлик ҳам қилганди.

Бугун ҳамюртларимиз 17:00 да меҳмонда Гонконгга қарши ўйин ўтказишади. Терма жамоамиздан йирик ҳисобдаги ғалаба кутиб қоламиз.

Report Page