Оролбўйи ҳудудларидаги аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яратиш бўйича ишлар давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Зойир Мирзаев бошчилигида Мўйноқа кетган вилоят ишчи гуруҳи томонидан ҳудуддаги муаммоларни бартараф этиш учун мавжуд ҳолатларни ўрганиш ҳамда ҳудудда кенг маънода ҳашар ишларига ҳисса қўшиш, шундан келиб чиқиб қилиниши зарур вазифаларни белгилаш доирасида ишлар давом этмоқда.

Хусусан, Мўйноқ туманининг Қозоқдарё маҳалласи Нурафшон шаҳрига бириктирилган бўлиб, Нурафшон шаҳар ҳокими M.Салиев маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги режа ва таклифлари юзасидан Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев билан ўртоқлашмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимининг, Мўйноқ тумани Қозоқдарё маҳалласидаги 2 та умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 2 та мактабгача таълим ташкилотининг иссиқлик тизимини таъмирлаб бериши бўйича таклифлари вилоят ҳокими томонидан маъқулланди.



Шунингдек, Умумий ўрта таълим мактабига 2,5 км масофадан қатнайдиган ўқувчиларга яқин ҳудудда бошланғич синфлар учун мактаб қуриш ва жиҳозланиши бўйича берилган таклифлари муҳокамада бўлиб турибди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa