Орол денгизининг қуриган тубида 2022 йилда 107 минг гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан «яшил қопламалар» барпо этилди

Орол денгизининг қуриган тубида 2022 йилда 107 минг гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан «яшил қопламалар» барпо этилди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Ашуров маълум қилди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Мамлактимизда белгиланган қонунчиликка кўра, экологик ҳолатни яхшилаш, Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи минтақасидан кўтарилаётган қум, туз ва чанг заррачаларининг салбий таъсирини камайтириш, ушбу ҳудудларда чўл ўсимликларидан “яшил қопламалар” — барпо этиш ишларини изчиллик билан давом эттириш ҳамда глобал иқлим ўзгаришларининг салбий таъсирини янада юмшатиш мақсадида барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2022 йилда 107 минг гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан “яшил қопламалар” барпо этилди. Жами 590,3 тонна, шундан 391 тонна маҳаллий аҳоли томонидан чўл ўсимликларининг уруғлари жамғарилди, 100 гектар саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан ниҳолхоналар ташкил этилди ҳамда 635 нафар ишчи-ходимлар, 250 дона юқори унумли тракторлар ва 2 дона кичик авиация (АН-2) жалб этилди. 

Шунингдек, ушбу барпо этилган “яшил қопламалар” соҳа олимлари доимий мониторинг қилиниб, чўл ўсимликларининг кўкариши бўйича яхши натижаларга эришилмоқда.

Жорий йилда 100 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилади. Ушбу “яшил қопламалар”ни барпо этиш ва хатосини тўлдириш учун жами 420 тонна саксовул, қандим, қорабуроқ каби чўл ўсимликларининг уруғларини жамғарилади. 100 гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан ниҳолхоналар ташкил этилади. Зарур миқдордаги техника ва механизмлар, мутахассис ва ишчи-ходимлар, шунингдек ихтиёрий равишда аҳоли ўрмон мелиоратив тадбирларни амалга ошириш учун жалб этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 январда 25-F-сонли фармойиши асосида жорий йилда “яшил қопламалар” барпо этишни молиялаштириш белгиланди. Мазкур Фармойиш бўйича жорий йилда Орол денгизининг суви қуриган тубида 2023 йилда “яшил қопламалар” барпо этиш учун жами 25 млрд. сўм маблағлар талаб этилади. 

Молиялаштириш манбаалари бўйича Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасидан 5 млрд. сўм, Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан 5 млрд. сўм, Акциядорлик тижорат банкларидан 5 млрд. Сўм, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 10 млрд. сўм ажратилади. Бундан ташқари, ўтган йиллардаги мавжуд қарздорликлар учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 5,5 млрд. сўм мақсадли маблағларни ажратилиши кўзда тутилмоқда.

  Бундан ташқари, Оролбўйи минтақаси бўлган Навоий вилоятида 50 минг гектар, Бухоро вилоятида 40 минг гектар ҳамда Хоразм вилоятида 11 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилди.

Report Page