Организм учун энг фойдали маҳсулотлар маълум қилинди
MaxsulotlarБританиялик парҳезшунослар истеъмол қилиниши инсонни нафақат бахтиёрроқ қиладиган, балки кўплаб, жумладан сурункали касалликлардан фориғ бўлишга имкон берадиган маҳсулотлар рўйхатини тузишди.
Энг фойдали маҳсулотлар рўйхатида 1-ўринни сельдерей (кашничсимон кўкат) ва ёнғоқ эгаллаган. Таъкидланишича, сельдерей таркибида организмга деярли антидепрессантлар каби таъсир қилувчи апигенин моддаси бор. Ушбу модда стресс ва хавотир ҳиссини бостириши, узоқ давом этувчи тинчлантирувчи таъсир кўрсатиши айтилади. Ёнғоқ эса миянинг нормал ишлаши учун оқсил ва ёғларга эга.
Бундан ташқари, ушбу рўйхатга мисо-шўрвалар (япон таоми), қуритилган манго, авокадо, тухумлар, кешю ёнғоқлари, жавдар унидан тайёрланган крекерлар, димлаб пиширилган гўшт, карри соуси, шоколад ва салат барглари киритилган. Парҳезшуносларнинг таъкидлашича, тақсимланган диетага амал қилинганда, яъни ҳар куни маълум маҳсулотлар истеъмол қилинганда организм ўзини тозалаш ва ўзини мувозанатлаш имкониятини тиклайди, қон суюлади, мияда қон айланиши яхшиланади, организмда моддалар алмашинуви мувозанатлашган даражага келади.