Онкология шифохонасида болажонлар учун Андижон вилоят ҳокимининг совғалари тарқатилди

Онкология шифохонасида болажонлар учун Андижон вилоят ҳокимининг совғалари тарқатилди

t.me/andijonvssb

Совғалар тарқатиш, эҳсонлар бериш, беморлардан хабар олиш азал-азалдан миллий қадриятимиздир.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиалида Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдурахмонов совғалари топширилди.

Шифохонада меҳрга интизор бемор болажонларга ўйинчоқлар-совғалар тарқатилди.

Болажонларнинг олам-олам қувончлари, севинчи дунёга сиғмайди, ота-оналарнинг эса бола табассумидан кўзлари ёшга тўлган, аммо шу бирозгина табассум агар бола қалбидаги оғриқни бир зумга чалғита олса, шунинг ўзи катта савобдир.

Андижонда халқимиз учун савобли ишларни амалга ошириш ишлари шиддат билан давом эттирилмоқда.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати







Report Page