Онгли туш кўриш ва тушни бошқариш.

Онгли туш кўриш ва тушни бошқариш.

Ares!

Бир неча йиллар аввал тушни бошқариш хақида ўқигандим ва ма'лумотларга кўра, тушларимни бошқаришга ҳаракат қилдим. Натижасини ёзишдан аввал бир нечта керакли малумотларни айтиб ўтаман:

— Икки хил уйқу тури мавжуд: чуқур ва юзаки. Иккаласи ҳам уйқудаги миянинг фаолияти, чуқур уйқуда мия хужайралари секинлашади, юзакида тана ҳарорати пасайиб, пульс секинлашади. Юзакида одам туш кўради.

— Уйқу ва туш одам учун ҳар хил керакли функцияларни бажаради. Туш кўришнинг сабаби ҳақида қўйидаги назариялар бор: 1.Ма'лумотларни таҳлил қилиш - мия кун бўйи топлаган маьлумотларни қайта ишлаб кераксизларини унутиб юборади. 2.Когнитив тайёргарлик - тушда мия характер, гормонлар ва ҳоказоларга асосланиб келажакда содир бўладиган вазиятларга тайёргарлик кўради. Масалан, тушингизда чўкаётган одамга ёрдам берганингизни кўрсангиз, бу келажакдаги вазият учун тайёргарлик, келажакни кўриш эмас. Бундан ташқари ўтмишда қилмоқчи бўлган, лекин қила олмаган воқеаларингизни роса истаган бўлсангиз, лекин амалга ошмаган бўлса, мия катта истак туфайли буни тушда амалга оширади. 3. Ҳис-туйғуларни тартибга солиш - бунда мия одамга қўрқув, ташвиш, ғамгинлик каби ҳисларни енгишга ёрдам беради, я'ни ўзига. 4. Синтез активацияси - мияда тасодифий нейронлар пайдо бўлади ва мия тасвирларни яратиб, бу сигналларни тушунтиришга ҳаракат қилади. 5. Нейропластиклик - миянинг тузилиши ва функцияси ҳар куни ўзгаради. Уйқу вақтида мия кун давомида ишлатилган нейрон алоқаларини фаол равишда мустаҳкамлайди ва янги алоқаларни ҳосил қилади. Бу миянинг янги ма'лумотларга ва атрофдаги ўзгаришларга мослашишига ёрдам беради. Умуман, англаб бўлмас ва фантастик тушлар дунёни ҳар хил нуқтадан тасаввур қилишга ёрдам беради.


Бу назариялар ҳар хил тушларни тушунтириб беради. Энди постни асосий мавзуси уларни бошқариш ва қандай бошқариш мумкин? Одам шундоқ ҳам тушларини бошқаради, яни ўзини ривожланиши, психологияси ва ҳисларига кўра мия нейронларга тасвир яратади. Онгли бошқаришни ўрганмоқчи бўлсангиз, ҳозир билиб оласиз. Бу қаттиқ истак билан боғлиқ, мен бир неча йиллар олдин ўқиган ва ўрганганим ҳам шу. Бошқарув учта этапдан иборат: қаттиқ истак, тушни англаш, бошқариш. 1.Истак. Ухлашдан олдин нима кўришни тасаввур қиласиз ва тушингизда шундай бўлишини хоҳлайсиз ва ухлаб қолгинингизгача шу ҳақида ўйлашингиз керак. Бундан ташқари, туш кўришингизни тушунинишингиз керак, акс ҳолда, иккинчи босқичга ўтолмайсиз.

2. Тушни англаш. Туш кўрасиз ва нимдирларни тасаввур қилганингиздан кейин тушингизда англаш содир бўлади, яьни миянгизда англаш учун ҳар хил фиклар пайдо бўлади, масалан: мен туш кўряпман ва ҳ.з.

3. Бошқариш. Ухлашдан аввал нимани бошқаришингиз ҳақида ўйламанг, тасаввур қилган хаёлларингиз бор ва истакларингиз бор. Тушда нимадирларни кўрасиз, англайсиз ва хоҳлаган амалга оширасиз, айнан шу хоҳишингиз бошқарув дейилади, бу қаттиқ хоҳиш орқали пайдо бўлади. Хар куни бир хил нарсалар хақида ўйланг, кеийн тушиниб кетасиз. 2,3 кунда англаш содир бўлади яна 2,3 кунда бошқарув. Эслатма: бошқарувга берилиб тушларда қолиб кетманг.

Life after death

Report Page