Она ва бола табиий газдан заҳарланиб, вафот этди
Ички ишлар вазирлиги2018 йил 26 декабрга ўтар кечаси Наманган шаҳар “Ҳақиқат” МФЙда яшаган Г.М. (исмли аёл) уйида ўғли билан бирга газ плитасини ёқиб ухлаб қолган.
Натижада газ плитаси ўчиб ёниши оқибатида ундан сизиб чиққан табиий газдан иккиси ҳам заҳарланган ва воқеа жойида вафот этган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси