Она фарзандини изламоқда!

Она фарзандини изламоқда!


Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи Феруза Исроилова ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 2 сентябрь куни ўғли Боситхўжа Баходиров бошқарувидаги, давлат рақами 01 В 808 ВА бўлган “Мерседес-Бенц” русумли автомашинада уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Б.Баходировни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўз ўрнида, фуқароларимизда Боситхўжа Баходиров ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига бориб ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси