Оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда

Оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда


Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Шу маънода, Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги “Оқ ер” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Қўқон педагогика университети Риштон тумани филиали ҳовлисида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Унда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ва тумани бўлими ҳамда тегишли вазирлик мутасаддилари, вилоят ва Риштон тумани ҳокимлиги, ташкилот, корхоналар ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Шунингдек, мазкур қабул, уй-жой, кадастр, масалаларида ҳам ечимини кутиб турган кўплаб муаммолар борлигини очиқ-ойдин кўрсатиб берди.

Жумладан, Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармасига 17 нафар фуқаронинг мурожаатлари қабул қилинган бўлиб, шундан жами 7 нафар фуқаронинг мурожаатлари ижобий якунланди


Бундан ташқари 5 нафар фуқаронинг мурожаати Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси томонидан назоратга оилинди, 1 нафар фуқаронинг мурожаатига белгиланган тартибда тушунтириш берилди, мурожаат қилган фуқароларнинг қолган 4 нафарига малакаси мутхассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Сайёр қабуллар давом этмоқда...

Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси Матбуот хизмати






Report Page