Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгашининг навбатдаги эллик еттинчи сессияси бўлиб ўтди.


1. "Саховат ва кўмак", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" жамғармалари маблағларининг шаклланиши ва ишлатилиш тўғрисида.
Маърузачи: Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Исанбаев Азиз Набибуллаевич


2. “Тошкент-Самарканд-Бухоро” йўналишидаги Темир йўлнинг Янгийўл шаҳар ҳудудидан ўтган қисмида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
Маърузачи: Шаҳар ҳоким ўринбосарлари- А.Исанбаев, А.Ибрагимов, М.Ботиров

4.Янгийўл шаҳар Халқ қабулхонаси мудирининг “Маҳалаларда ҳоким ёрдамчилари ва улар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ахбороти.
Маърузачи: Янгийўл шаҳар Халқ қабулхона мудири Умаров Улуғбек Усмоналиевич

5. Шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
Маърузачи: Шаҳар Тиббиёт бирлашма бошлиғи Самандаров Рустам Азизмуродович

6. “Табиий газ назорати ва ҳисобини автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини жорий этиш борасида “Ҳудудгаз шаҳар” газ таъминоти филиали раҳбарининг олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.
Маърузачи: “Янгийўл шаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи

7.1. Шаҳар Маҳаллий бюджетининг 2022-йил 8 ойлик параметрларига ўзгартириш киритиш тўғрисида.
7.2. Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими мудири Л.Базаровнинг шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022-йил 1-январ ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ва 2022-йил 1-2-чорак даромадларининг режадан орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратилган маблағлар тўғрисида.
Маърузачи: Шаҳар Молия бўлими раҳбари Л.Базаров


8. Фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколатларини муддатидан илгари тугаши муносабати билан Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказишга таёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
Маърузачи: Котибият мудири Рашидова Шоирахон Таласбаевна

9. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Янгийўл шаҳар бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан шаҳардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб қувватлаш тўғрисида
Маърузачи: Саховат ва кўмак жамғармаси бош ҳисобчиси Аброр Дадахўжаев

10. Янгийўл шаҳарда ПФ-87-сон Фармони ижроси бўйича шаҳар олиб борилаётган ишлар тўғрисида
Маърузачи: Шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи З.Алимова


Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар кенгаши барча ҳисобот ва ахборотларини тинглаб, қизғин савол жавоб ўтказгандан сўнг тегишли қарорлар қабул қилинди.