Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашининг XXXV сессияси бўлиб ўтди
Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.Сессияни туман Кенгаши раиси Одилхон Рустамов олиб борди.
Сессияда Тошкент тумани ҳокимининг бир қатор МЧЖ ва тадбиркорларга ер майдонлари ажратиш ҳақидаги қарорлари, Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси ахбороти, “Қушқўнди” маҳалласидаги бўш ер майдонини тикув цехи қуриш учун тадбиркорга ажратиш, 4-сектордаги “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи, эҳтиёжманд оила томонидан фарзандининг контракт пулини тўлашда ёрдам кўрсатишларини сўраб қилинган мурожаати, “Саноат”, “Сарке” маҳаллаларига янги трансформатор ўрнатиш, электр кабел линияси тортиб келиш учун маблағ ажратиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Бу борада туман ҳокими ўринбосари С.Мирсагатов, депутат, Саноат, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссия раиси Р.Турғунов, депутат Х.Расулов, туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи И.Саидикаримов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Бердиқулова, туман ИИБ бошлиғи Д.Мирзамамедов, туман ҳокими ўринбосари И.Достоновларнинг ахборотлари тингланди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Н.Муҳамедовнинг ҳам ахбороти эшитилди.
Шунингдек, сессияда бир қатор ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.